1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Хайр Рамазон...

19:40 / 12.05.2021 2510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келишинг энтикиб кутганимиз фазилатли ой ҳам кўз очиб-юмгунча сафари қариб, жўнашга шайланиб турибди...

Ҳаёт ҳам шундай...

«Соат (қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир..»(Наҳл сураси, 77-оят).

Аллоҳнинг фазли ила кўпчилик қатори Рамазон рўзасини тутишга қодир бўлдик, саҳарлик ва ифторликларда ҳозир бўлдик, ҳар биримиз ўз ҳолимизга кўра Қуръон тиловатига машғул бўлдик ва яна қанчамиз таровеҳларда иштирок этдик. Алҳамдулиллаҳ.

Дунёнинг кўплаб юртлари вабо билан олишиб ётганида, уйларига қамалиб кўринмас офатдан жон сақлаётган бир паллада гўзал юртимизда рўзаю таровеҳларга қодир этган, масжидларни тўлдириб Қуръони азийм хатмларига мушарраф этган, офиятда сақлаган Раҳмону Раҳим зотга чексиз ҳамду санолар.

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир». (Наҳл сураси, 18-оят).

Юртимиздан тез фурсатларда ушбу вабо даф бўлишини, уйларда ва шифохоналарда дард ила курашаётган яқинларимиз, кексаларимиз ва  гўдакларимизга  шифо беришини илтижо қиламиз,

Аллоҳим, ато этганинг мағфират ва дуо мавсумида йўл қўйган  сусткашлигимиз, дангасалигимиз ва эътиборсизлигимиз учун Ўзингга истиғфор айтамиз, қабул эт, кечиргин.

Хайр Рамазон... Сенла яна кўришиш умидида хайрлашар эканмиз, қалбларимизда тақво зиёда бўлишини, рўзаларинг Унинг ҳузурида шафоатчимиз бўлишини қаттиқ истаб қоламиз...

Аллоҳим, диёримизга, бутун олам мўмин мусулмонларига Рамазон ҳайитини муборак қилгин. Ушбу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб эт, муяссар эт!

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир». (Наҳл сураси, 128-оят).

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтиб борар ўттизинчи кун,Эшитилар шом учун азон.Алвидо, дейишга қўрқаман,Кўришгунча, дейман, рамазон... Елканлари уфққа шўнғиганМанзарани эслатган давоми...

1632 18:52 / 09.04.2024
Бу ўринда бир нарсани тушуниб олиш лозимдир. У нарсани тушунмаслик баъзи вақтларда адашишга сабаб бўлади. У нарса шуки, биринчидан, мўминнинг ҳар бир иши ибодат давоми...

2125 18:44 / 31.03.2023
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2756 14:45 / 08.04.2021
Убайда розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечаси ҳақида сўзлаб бериш учун олдимизга чиқдилар деб сўзлаб берган. Шу пайт икки давоми...

11189 14:00 / 17.04.2023
Аудиолар

211082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130340 14:35 / 11.08.2021