1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Табиий кучларга сиғиниш

00:12 / 03.12.2016 4544 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табиат ўз ажойиботлари, гўзаллиги, сир-асрори ва кишиларга етказаётган фойдалари билан ҳар бир кишида диндорлик туйғусини уйғотади. Табиат ўзининг шафқатсизлиги билан, ғайритабиий кучи билан инсонни ундан паноҳ излашга, нажот ахтаришга мажбур ҳам қилади. Машҳур олимлардан бири шундай дейди: «Табиат кучлари қадимги инсонларнинг эътиборини ўзига тортган ва даҳшатга солган биринчи нарса бўлган. Шунинг учуй ҳам инсонда диндорлик туйғуси пайдо бўлиб, табиат кучларига сиғина бошлаган. Табиат кучлари қадимги кўпгина халқларнинг назарида илоҳий бўлиб, унга сиғиниш ва бўйсуниш зарур деб тушунганлар. Баъзи бир халқлар эса табиат кучларининг бирини худо деб тушунган. Осмоннинг алоҳида худоси бор, шунингдек ернинг, денгизнинг, ҳавонинг ва ҳоказо. . . «

Қуръон табиат кучларига сиғинишни саёз фикрлаш деб, фақат ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга чақиради. Чунки Aллоҳ ўша табиат ва унинг кучларини ҳам яратган зотдир. Қypъони Каримнинг «Соффат» сурасида шундай дейилади: «У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир» (5-оят).

Аллоҳ - ягона илоҳи - мабуъдингиз бўлган зот: «...осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир».

Яратувчиси ва тадбирини қилувчисидир. Осмонларга қаранг! Қанчалик бепоён! Қанчалик юксак! Қанчалик мустаҳкам! Қанчалик муҳташам! Қанчалик бенуқсон! Ана шуларнинг ҳаммасини Аллоҳ яратган, Аллоҳ тадбирини қилиб туради. Уларнинг Робби Аллоҳдир.

Ерга назар солинг! Унинг ажойиботларига боқинг! Уни ҳам Аллоҳ яратган, Аллоҳ тадбирини қилиб туради. Унинг ҳам Робби Аллоҳдир.

Осмонлару ернинг орасидаги сонсиз-саноқсиз нарсаларга қаранг! Ҳаммасини Аллоҳ яратган. Ҳаммасининг тадбирини Аллоҳ қилиб туради. Ҳаммасининг Робби Аллоҳдир. Шунингдек, Аллоҳ;

«Ва машриқларнинг Роббидир».

Қуёш ҳар куни чиқадиган жойларни–машриқларни яратган зот ҳам Аллоҳдир. Уларнинг тадбирини қилиб турувчи зот ҳам Аллоҳдир. Уларнинг Робби ҳам Аллоҳдир.

Аллоҳ машриқларнинг Робби бўлганидан кейин мағрибларнинг ҳам Робби бўлиши турган гапдир. Шундай Зотга ибодат қилмай, У яратган нарсаларга ибодат қиласизми?

Бошқа бир оятда эса: «Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди» («Аъроф» сураси, 54-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АрРаззоқАрРаззоқ ndash кўплаб ризқ берувчи, барча ризқни ва уларнинг воситаларини яратувчи, демакдир. АрРаззоқ махлуқотларига ҳеч бир давоми...

15175 08:29 / 20.04.2017
Уламоларимиз .Ислом мусулмонлар жамоаси ҳаққидир, иймон Аллоҳ таолонинг ҳаққидир,, дейдилар. Иймон қалбга боғлиқ ҳақиқат бўлиб, унинг ҳақиқатидан ёлғиз Аллоҳ давоми...

4594 19:00 / 21.11.2023
Бир ўйлаб кўринг, одам ўзини ўзи ярата оладими Йўқ, ярата олмайди ҳам. Нафақат ўзини, балки ўзидаги бирор тукни ҳам йўқдан бор қила олмайди. Шунингдек, одам ўз давоми...

5126 13:00 / 18.01.2021
Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима давоми...

5890 20:07 / 03.03.2018