1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол!

13:00 / 05.05.2021 2127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича, бир миллиардер киши дўстини зиёрат қилгани борибди. Унинг олдида чиройли ити турган экан. Дўстидан бу ит ҳақида сўрабди. Дўсти дебди: «Бу югуриш мусобақасида қатнашадиган ит. Бир қанча мукофотлари бор. Итлар оламида обрўси жуда ҳам юқори. Аммо тўсатдан мусобақада югурмай қўйди. Барча уринишларимиз бекор кетди. Сабабини била олмадик».

Миллиардер киши итдан сўрабди:

-Хўжайининг яхши овқат бермаяптими?

-Ундай эмас, у киши менга энг яхши овқатларни беради.

-Кийимларингга эътибор бермайдими?

-Йўқ, менга энг яхши итлар кийимини кийдиради.

-Сафарга кетиб сени ёлғизлатиб қўядими?

-Йўқ. Мени қаерга борса бирга олиб бориб, мен билан фахрланади.

-Унда нега мусобақада югуришдан бош тортдинг?

-Шунча йиллик меҳнатимдан сўнг шу аён бўлдики, мен қалбаки қуён ортидан югурар эканман!

Ёшлар доимо ўзларини текшириб туришлари керак. Қалбаки мақсад ортидан югуриб юрмаганларига аниқ ишонишлари лозим. Минглаб инсонларнинг фақатгина ейиш ва ичиш учун яшаб юрганига ақл ишонадими?!

Савол бўлиши мумкин: «Бу саволни ёшларга бериш мумкин. Аммо олтмишдан ошган кишилар ҳам мақсадларини белгилаб олишлари керакми?».

Жавоб шуки, ҳа. Модомики, нафас кириб-чиқиб турар экан мақсад аниқ бўлиши лозим. Саҳобаларнинг баъзилари қариб қолганда мусулмон бўлганлар. Аммо исломга фойдаси бор бўлган буюк ишларни қила олишган. Аллоҳ таолонинг: «Мен жинлар ва инсонларни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим» деган оятининг маъноси, бутун вақтингни намоз ўқиш билан ўтказ, Аллоҳга ибодат қил, дегани эмас. Сен ҳаётингни табиий, одатдагидек ўтказаверасан, аммо барча тасарруфларинг ортида Аллоҳнинг ризоси туради. Бутун ҳаётинг мобайнида мақсадинг битта нарса билан боғлиқ бўлсин. Ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. Ҳар-бир қиладиган ишинг холис Аллоҳ учун бўлсин...

Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўн тўрт ёшларида бир мажлисда қатнашиб қоладилар. Унда икки муҳаддис олим ҳадис китоблари ҳақида, уларнинг саҳиҳ ва заиф ва мавзу ҳадисларни ўз ичига олиши ҳақида ачиниб гапиришади. Улар қани энди бирор киши фақатгина саҳиҳ ҳадисларни жамлашга бел боғласа эди , деб орзу қилишади.

Имом: «Ўша менман!, дея бел боғлаб келажакда ўзларининг китобларини жамлайдилар.

Тўғри манҳаждан чиқиш, ҳалол-ҳаромни ажратмаслик, Аллоҳдан узоқда бўлиш ва ҳаётда ҳеч бир мақсадсиз дунёга ғарқ бўлиш ҳақиқий исроф ва зое бўлишдир!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Каломида санаб адоғига етиб бўлмас руҳоний лаззатлар бордир. Робб таолонинг Каломидан кўра ширинроқ, тотлироқ калом йўқдир. Унда лаззат, унда адаб бор, давоми...

4098 13:55 / 07.03.2022
ибратли воқеаГерманияда Рамазон ойида руҳоний уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларини ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул давоми...

3971 09:00 / 13.04.2022
1. Уйдан қувиш Бақара сурасини ўқиш орқали.2. Уйқу олдидан Оятал курсийни ўқиш орқали.3. Ғазабланганда Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш .аъузу биллаҳи,ни ўқиш давоми...

2820 09:02 / 08.09.2021
биринчи мақола У Зотдан ўзгадан У сенга туширган ҳожатни раво қилишни сўрама Қандай қилиб У қўйган нарсани Ундан ўзга кўтара олади Ўзидан давоми...

1722 09:00 / 14.01.2023