1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўлимни эсла!

17:00 / 06.05.2022 7803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Басралик бир киши дарвешона ҳаёт кечирарди. Кейинчалик у мол-дунёга мойил бўлиб қолди. Чиройли уй қурдирди, гиламлар тўшаб, турли жиҳозлар билан безади. Сўнгра зиёфат уюштириб, ширин-ширин таомлар тайёрлаб, одамларни чақирди. Меҳмон келиб, еб-ичишди, иморатни томоша қилишди. Мезбон қурган уй ҳаммага ёқди. Ниҳоят, одамлар тарқалишди.

Кунлардан бир куни у дўстлари билан маишат қилиб ўтирган эди, ҳовлисининг четидан бир овоз келди:

Эй ўлимини унутиб, иморатлар қурувчи!

Унутмагин, ўлим ҳақдир, албат у келгувчи.

Махлуқотни огоҳ этар, ибрат эрур уларга,

Орзулар олдида ўлим тўсиқ эрур аларга.

Токи абад яшамассан, қурмагилки иморат,

Тақвога қайт, гуноҳларинг қилингайдир мағфират.

У киши бу овозни эшитиб, бақириб юборди. Атрофидагилар ҳам қичқириб юборишди. Ҳалиги одам дўстларига: «Мен эшитган нарсани сизлар ҳам эшитдингизми?» деди. Улар: «Ҳа», дейишди. У дўстларига қараб, «Сизлар менинг ака-укаларимсиз, биродарларимсиз. Айтинглар, нима қиламиз?» деди. Улар: «Сен нима десанг, шуни қиламиз», дейишди. У шаробларни тўкиб ташлашни буюрди. Кўнгилхушлик қилинадиган ҳамма нарсани уйдан чиқариб ташлашди. Кейин у: «Аллоҳим, мен Сени ва мана шу ердаги бандаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, барча гуноҳларимга тавба қилдим. Беҳуда ўтказган кунларимга пушаймонман. Ўзингдангина сўрайман, эй Роббим, қолган кунларимни Сенга тоатда ўтказиш неъматини менга тўлиқ қилиб бергин. Жонимни олсанг, фазлу марҳаматинг билан, гуноҳларимни кечирган ҳолда олгин», деб ёлворди.

Фуқаҳоларнинг айтишича, у киши тавбасида собит турган ҳолда вафот этди.

«Солиҳлар гулшани» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ийсо ибн Умар айтади Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтатиб қолар ва Эй аҳли қабр Саҳифалар давоми...

3475 11:01 / 18.11.2018
Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. Умар ибн Абдулазиз у ерда хизматда эди. Сулаймон ибн Абдулмалик одамларга пешин намозини ўқиб бериб, сўнг меҳробга суянди. давоми...

4201 07:10 / 26.04.2019
Ҳаммод ибн Довуд Тағлибийдан ривоят қилинади.Бир куни Мисъар ибн Кидом қабристонга чиқди. Қараса, бир киши қуёшга қараб шеър айтаётган эканҚиш келди, аммо бир давоми...

3043 08:13 / 28.03.2020
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.Расулуллоҳ давоми...

2460 12:30 / 28.02.2022