1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади

18:30 / 24.04.2021 4075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ رُخْصَةٍ رَخَّصَهَا اللهُ لَهُ لَمْ يَقْضِ عَنْهُ صِيَامُ الدَّهْرِ وَإِنْ صَامَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас», дедилар». 

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Маълумки, бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли бўлган кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутишлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди. Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутиш инсонни жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир.

Имом Молик ва Имом Абу Ҳанифаларнинг мазҳаблари бўйича Рамазон рўзасидан бир кунни узрсиз тутмаган одамга юқоридаги ҳадисдаги Рамазонда хотинига жинсий яқинлик қилган кишига кўрилган каффорот чоралари жорий қилинади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жонажон диёримизга муборак рамазон ойи кириб келди. Саодат асридан буён мусулмонлар алоҳида аҳамият билан кутиб оладиган ой. Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ давоми...

3771 05:00 / 14.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк давоми...

5223 17:37 / 05 март
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

7489 09:00 / 18.04.2023
Аллоҳ таоло шундай деди .Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни давоми...

5503 09:57 / 08.06.2018