1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда 600 йиллик тарихга эга ноёб масжид қайта тикланмоқда

17:20 / 22.04.2021 2080 pdf Ўқиш режими + -

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Туркиянинг қадимий Бечин шаҳридаги 600 йиллик масжид қайта тикланмоқда.

Археологик гуруҳ раҳбари профессор Қодир Пектас мадраса (диний мактаб) ва ҳаммом билан қурилган мажмуадаги энг катта бино бўлган «Елли» масжидини қайта очишни режалаштираётганини айтди.

Пектаснинг сўзларига кўра, масжид нафақат қадимий шаҳарда, балки ўша пайтда бутун Онадўлида энг ажойиб иншоотлардан бири бўлган. Табиат ҳодисалари ва баъзи омиллар туфайли вақт ўтиши билан масжид қаровсиз, харобага айланган. Масжид «Маданият ва туризм вазирлигидан олган маблағ ҳисобига синчковлик билан қайта таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

«Қадимий мажмуани қайта тиклаш ишлари доирасида биз маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда асл нусхасига биноан масжиддаги ёриқлар меъморий усул билан таъмирланяпти», дейди Пектас. — Бино минтақадаги кучли зилзилаларга қарамай, даврнинг энг яхши меъморчилик обидалари билан боғлиқ.

Бечиндаги археологик қазилмалар 1972 йилдан бери мунтазам равишда олиб борилиб, 2000 йилда тангалар хазинаси топилган ва уларнинг 60 мингтаси Усмонийлар даврига тегишли экани аниқланган.

Бу нафақат Туркияда археологик қазилмалар жараёнида топилган катта хазина, балки шу пайтгача топилган Усмонли тангалари бўлган энг катта хазинадир.

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Махсус комиссия 24 сентябрдан жума намозлари ва бошқа намозларни фақатгина масжиднинг очиқ саҳналарида ўқиш бўйича чекловни бекор қилди.Соғлиқни сақлаш давоми...

2025 11:45 / 20.09.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг оилалари бувимизнинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қилган, ҳамдардлик давоми...

5466 12:32 / 04.08.2020
Ислом дунёсининг машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи куни Бухоро шаҳридаги Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг давоми...

5973 14:01 / 15.04.2019
.Hilolnashr, матбаанашриёти ва Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага падари бузрукворлари Мухтор Алий ҳожи отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор давоми...

2075 00:06 / 13.05.2024