1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳазратдан фиқҳни ўргандик, ақоидни ўргандик, шафқатни ўргандик... ва фидокорликни ўргандик...

13:30 / 15.04.2021 2245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз илм деганда фақат шаръий билимларни тушуниб юрганимизда, ҳазрат илм диний ёки дунёвий деган ўлчовга сиғмаслигини бизга англатдилар. Халқимиз Қуръон нималигини билмай, уни фақат маросимларда тиловат қилинадиган нарса деб юрганида, ҳазрат Қуръон инсонни икки дунё саодатига бошловчи илоҳий дастур эканини «Тафсири ҳилол» орқали халқимизга билдирдилар. Ҳадис нималигини билмай , у ҳақда узуқ-юлуқ фикрларга таяниб юрганимизда «Ҳадис ва ҳаёт» орқала бизга ҳадис нелигини англатдилар. Сўнгра у зотдан фиқҳни ўргандик, усули фиқҳни ўргандик, ақоидни ўргандик , ихтилоф қилмасликни ўргандик, бағрикенгликни ўргандик , шафқатни ўргандик, фидокорликни ўргандик.

Зоҳирий билимлар бироз яхши ҳолатга ўтгач, навбат ботиний билимларга келди. Ҳазрат гўё бизга қандай дори лозимлигини биладиган ҳозиқ табиб сингари эдилар. Биз тасаввуф деганда турли кашф-кароматлар, ғайритабиий ҳолатларни кўз олдимизга келтирар эдик. Ҳазрат тасаввуф бу нафс тарбияси, руҳ поклиги, ахлоқ сайқали эканини ўзларининг «Тасаввуф ҳақида тасаввур» номли китобларида атрофлича баён қилиб бердилар.

Вафотларидан салгина олдин Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Ҳикматлар» номли китобига шарҳ битиб, уни «Хислатли ҳикматлар шарҳи» деб номладилар.

Тасаввуф мавзусида бу китоб бизнинг диёрларда тенги йўқ, ягона манба бўлди, десам муболаға қилмаган бўламан. Агар шубҳа қилсангиз, марҳамат ўқиб чиқиб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

 

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия давоми...

3197 19:50 / 03.09.2019
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар .Беш нарсани эслаб қолинг Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша давоми...

5507 07:40 / 30.03.2019
Ҳажга кетаётган бир киши Бағдодга келди. Унинг ёнида минг динорлик мунчоқ бор эди. Уни сотмоқчи эди, ҳеч ким олмади. Яхшилик билан ном чиқарган бир атторнинг олдига давоми...

4605 07:10 / 21.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

2320 21:00 / 25.04.2020