1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Канада мусулмонлари Рамазонни оила даврасида ўтказадилар

11:09 / 07.04.2021 2069 pdf Ўқиш режими + -

Рамазоннинг бошланишини бутун дунё мусулмонлари қалбларида ўзгача бир шукуҳ билан кутмоқдалар. Уайт-Рокда (Британия Колумбияси, Канада) мусулмонлар ҳамжамияти аъзолари бу йил Рамазонни кичик миқёсда нишонлашга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. 

«Ҳаммаси бутунлай ўзгарди. Илгари биз ҳар оқшом мажлислар ўтказардик. Энди буни бутунлай тўхтатишимиз керак», деди Уайт Рок мусулмонлар уюшмасининг собиқ президенти Асад Саид. Одатда, Рамазон ойининг ҳар жума кунлари уюшма катта ифторлик уюштирар эди, аммо мусулмонлар бу Рамазонда гуруҳларга тўплана олмаслиги сабабли, муборак ойнинг барча жиҳатлари, жумладан, таровеҳ намози ва ифторликлар ўз оилалари даврасида ўтказилади.

«Биз ҳамма нарсани одатдагидек қиламиз. Лекин ўтган йилдан бери ижтимоий жиҳат бутунлай йўқ бўлиб кетди», - дея қўшимча қилди Саид. — Асосан, ҳамманинг кўнгли қолган. Бироқ ҳамма тушуниб турибди. Мен ҳеч кимни айбламайман. Бу шундай ҳолат ва биз қоидаларга риоя қилишимиз керак.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримни ўрганиш, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, Аллоҳ таоло буюрганидек уни тиловат қилиш барча мўмин мусулмонларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.Бугун 6 давоми...

1848 20:16 / 06.01.2021
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1715 17:03 / 29.10.2022
Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувида унга ҳамроҳлик қилган таржимони давоми...

2929 15:00 / 23.06.2021
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Арби Жафаров, муфтий ўринбосари ёрдамчиси Асхаб Кайсаров, Веденский давоми...

1099 16:19 / 09.08.2024