1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Одамларга шукр айтмаган шахс

05:00 / 06.03.2017 5630 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Одамларга ташаккур айтмаган одам Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», – дедилар». 

Шарҳ: Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади. 

Шунинг учун, бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади.

Маълум ва машҳурки, шукр ила неъмат зиёда ва бардавом бўлади. Агар яхшилик қилганга ташаккур айтилмаса, у ҳам иккинчи бор яхшилик қилишга қўл урмай қўяди. 

Вақтида ташаккур айтмаганнинг ўзи зарар кўради. Унга ҳалиги одам яхшилик қилишни тўхтатади. Шу билан бирга, яхшилик қилган ҳам зарар тортади. Чунки, у бир одамга яхшилик қилиб савоб олишдан маҳрум бўлади.

Ўзига ўхшаган одамга унинг яхшилиги учун ташаккур айтмаган одамнинг Аллоҳ таолога шукр қилиши ҳам қийин бўлади.


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло нафсга: «Чиқ» – дейди.
«Йўқ, чиқмайман. Чиқсам ҳам, ёқмаган ҳолда чиқаман», дейди», – дедилар
».

Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, жон ўз эгасида турган пайтда, унинг эҳтиромини қилиб турган пайтда чиққиси келмас экан. Яъни, жон юқоридагидек, яхшилик қилганга миннатдорчилик билдириб, ташаккур айтиб юрадиган одамлардан чиққиси келмас экан. Аллоҳ таолога «Чиқмайман, чиқсам ҳам, ўзимга ёқмаган ҳолда чиқаман», дер экан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. давоми...

5827 20:04 / 27.11.2019
. . Робийъа ибн Каъб алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаган эдим. У зотга давоми...

3315 19:00 / 06.03.2024
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши айтадилар .Бемор бўлиб, ҳушсиз ётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени давоми...

3446 00:00 / 27.10.2022
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ийд куни чиқсалар, амр қилар эдилар, олдиларига давоми...

2078 19:00 / 25.12.2024