1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони юртимизга 50 тонна хурмо ҳадя қилди

11:05 / 25.03.2021 2455 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ас-Сувайлим ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукуматининг Саудия Арабистони билан ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, икки халқни боғлаб турувчи дин, маданият, илм-маърифат борасидаги алоқаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Дўстона учрашув чоғида Саудия Арабистонидаги «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази томонидан Рамазон ойи муносабати билан хайрия сифатида 50 тонна хурмо топширилди. Тақдим этилган хурмолар учун «Подшоҳ Салмон» фонди ва Саудия Арабистонининг элчихонасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ушбу хайрия тадбирининг муборак Рамазон ойи арафасида амалга оширилиши айни муддао экани таъкидланди. Ўз ўрнида элчи жаноблари келгусида Ўзбекистонда шу каби хайрия тадбирларни кўпроқ ташкил этилишини маълум қилди.

Мазкур хурмолар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикамиздаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тренинг жорий йилнинг 67 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги давоми...

3507 17:45 / 02.10.2019
Айни вақтда юртимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро конференция давом этмоқда. Анжуманда бугунги кунда дунёдаги энг таниқли уламолар, дин давоми...

1454 15:37 / 15.10.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига олий даражадаи ташрифи давомида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги давоми...

3031 09:39 / 17.09.2021
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда давоми...

3064 13:30 / 20.08.2021