1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Маҳр ёхуд типратиканча интиқом

15:32 / 15.03.2021 3965 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида инсонлар маҳрнинг нархини кўтариб юборишди. Умар розияллоҳу анҳу уни бир қолипга солиб қўймоқчи бўлиб минбарга чиқдилар. Маҳрга бир чегара қўймоқчи эканликларини гапирдилар. Шунда Шифо бинт Абдуллоҳ исмли аёл туриб деди:

- Эй мўъминлар амири! Бу сизга ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг». (Нисо сураси, 20-оят).

Сиз уни қандай қилиб чеклаб қўясиз?!

Шунда Умар розияллоҳу анҳу:

- Аёл тўғри гапирди. Умар хато қилди, дедилар.

Ҳадисда маҳр қанча кўтарилсада ҳаром эмаслигига гувоҳ бўлаяпмиз. Аммо маҳрнинг кўтарилиши суннатга хилоф. Ана шу нарса Умар розияллоҳу анҳуни уни чеклашга ундади. Чунки у зот ўзининг сиёсий заковати, ижтимоий тажрибаси билан маҳрнинг кўтарилиши ёшларнинг турмуш қуришига салбий таъсир кўрсатишини билар эди. Бунинг натижасида ёшлар уйланишни ортга суришлари аниқ эди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга розилик билдириб дедилар:

- Унга беришга бирор нарсанг борми?

- Менда ҳеч нарса йўқ.

- Совутинг қаерда?

-Ўзимда.

- Уни маҳр қилиб Фотимага бер.

Жаннат аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳонинг маҳри биргина совут. Бугунги кунда инсонлар маҳрни, тўй харажатларини ҳаддан ортиқ катталаштириб юбориши суннатга хилофдир. Кишилар маҳрнинг баландлиги қизимнинг қадрининг баландлиги деб эътиқод қилишса керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳони Али розияллоҳу анҳуга узатаётиб битта кийим, битта ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ, битта қўлтегирмон, битта меш, сув билан сирка солиб қўйиш учун иккита кўза берган эдилар.

Эътибор берайлик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни қийнамаяптилар. У кишининг фақирликларини билиб рўзғорни жиҳозлашга ёрдам бераяптилар. Қолаверса, Али розияллоҳу анҳуни ўзлари боқиб катта қилганлар. Шунинг учун қиз томон ҳам қизларининг жиҳозлашдан ҳаддан ошмасдан, насибадор бўлиши суннатда бор. Бу инсонлар орасида ўзаро ёрдам, шафқат каби нарсаларнинг ёйилишига сабаб ҳам бўлади.

Бу воқеа мавзуга алоқадор бўлмасада лирик чекиниш сифатида «Типратиканча» интиқом ҳолатини келтириб ўтишни лозим топдик. Зеро, инсонлар учун ибрат намунаси бўлса неажаб.

Типратиканларда ажойиб бир одат бор экан. Бордию, эркак типратикан ўз урғочи типратиканидан бошқа типратикан билан оила қурадиган бўлса, биринчи аёли бўлган урғочи типратикан уларга тўёна сифатида янги уя қазиб берар экан. Янги «келин-куёв» уяга киришгач эса, уларнинг устидан тупроқ тортиб, кўмиб ташлар экан...

Яхшиям инсонларда бу одат йўқ!

Абдулқодир Полвонов мақоласи асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ниҳоят ўзингизни танлашга қарор қилдингиз...Энди бировларга осилмайсиз....Чунки чўкаётган кишини сомон қутқармаслигини англаб етдингиз...Тешик кемани ижарага давоми...

2923 14:41 / 21.01.2023
Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини давоми...

3549 14:00 / 17.06.2022
Бир гуруҳ қурбақалар кетаётган эди. Кутилмаганда улардан иккитаси чуқурликка тушиб кетди. Қолган қурбақалар бу чуқурдан чиқиш амримаҳол деб ўйлаб, чуқурдаги давоми...

2710 23:11 / 24.11.2022
Бизга ёшлигимизда чекишнинг айб иш эканлигини ўргатишган эди. Аммо унинг зарарли эканлигини ўргатишмаган эди. Катта бўлиб чекадиган бўлдик.Қизларимизга эркаклар давоми...

2604 09:08 / 05.02.2022