1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони Малайзия учун ҳаж квотасини кўпайтиради

15:30 / 12.03.2021 2265 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Жануби-Шарқий Осиё учун йиллик ҳаж квотасини 10 минг кишига кўпайтирди. Бу ҳақда Малайзия расмийларига таяниб, islam.ru манбаси хабар беради. Ҳаж квотаси тўғрисидаги қарорни бош вазир Муҳиддин Яссин Ар Риёдга қилган ташрифидан кейин мамнуният билан қабул қилди.

Муҳиддин Яссин чоршанба куни қиролликка қилган тўрт кунлик ташрифини якунлади. Ар Риёддаги ташриф якунида бош вазир Муҳиддин Яссин валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. Малайзия журналистларига берган интервьюсида бош вазир шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга квотани оширишни айтган.

Бугунги кунда 32 миллион аҳолиси бўлган мамлакатнинг 60 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Ҳозирда Ҳаж квотаси 31600 кишидан иборат.

Муҳиддиннинг таъкидлашича, оширилган ҳаж ибодатига бориш квотаси, коронавирус пандемияси бартараф этилгандан кейин қўлланилади.

Шунингдек, Малайзия Ҳаж зиёратчилари жамғармаси (ТҲ) Кенгаши Қиролликнинг қарорини юқори баҳоламоқда. Бош вазирнинг саъй-ҳаракатлари малайзияликларнинг ҳажга боришини тезлаштирилишига, вақтдан унумли фойдаланишга бир сўз билан айтганда, уларга кўпроқ имкониятлар тақдим этади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси GRAND TA`LIM жамоаси муассасанинг ўқувуслубий ишлари бўйича директор ўринбосари, араб тили устози Қобилжон давоми...

2446 16:02 / 16.09.2020
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

3040 20:16 / 31.10.2019
Muallim Media ndash илмиймаърифий маркази Muslimaat.uz сайти билан ҳамкорликда муҳтарама муслималар учун ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқишни ўргатувчи видеоқўлланма давоми...

2283 11:00 / 31.07.2021
Мисрнинг етакчи молия институти бўлган First Abu Dhabi Bank Misr FABMISR Қоҳирада сўнгги исломий филиалини очганини эълон қилди. Бу ҳақда dailynewsegypt.com манбаси хабар берди. Банк давоми...

1569 18:11 / 14.12.2023