1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мерос

19:40 / 10.03.2023 4939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган асрнинг ўрталари. «Бахтиёр оила»да «Соғлом бола» дунёга келди. Бу оила «Иймон»ли, «Мукаммал саодат йўли»ни танлаган, «Яхшилик ва силаи раҳм»ни маҳкам тутган, «Кексаларни эъзозлаш»ни билган, «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»да «Исроф»дан узоқ, «Ёлғон»дан йироқ оила эди. «Амаллар ниятга боғлиқдир» дея ота-она фарзандига «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ» деб исм қўйдилар.

Фарзандининг «Соф табиат дини» бўлмиш «Ислом тарихи»да «Самарқанднинг сара уламолари» каби уламо бўлишини, «Васатия-ҳаёт йўли»да «Одоблар хазинаси»дан истифода қилиб «Ижтимоий одоблар»ни жамиятга татбиқ этишини, «Мўминнинг меърожи, қалқони, нажоти, умр сафари»ни одамларга «Ҳидоят имоми» сингари «Дин насиҳатдир» дея таълим беришини, «Қуръон илмлари», «Усулул фиқҳ», «Мусталаҳул ҳадис» «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар»ни чуқур ўрганиб, умматга, миллатга «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»ни тақдим этишини ният қилишган бўлса не ажаб?!

Бу зот «Оламларга раҳмат пайғамбар» бўлган «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»га сидқидилдан эргашди. Илм талабида бўлди. Ниҳоят олган илмларини улашиш учун китоблар таълиф этди. «Олам ва одам, дин ва илм»ни қамраб олиб, «Сунний ақийдалар»дан «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар»ни «Очиқ хат» каби «Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир» дея қалам тебратди.

«Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»да ёки «Қарз ва унга боғлиқ масалалар»да «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» пайдо бўлса, «Зикр аҳлидан сўранг» дея «Кифоя» қилгулик жавоблар топилди.

Уммат «Зуҳд ва ҳаё»да «Пешқадамлар розияллоҳу анҳум»лардан ибрат олишида «Руҳий тарбия»нинг ўрни алоҳида бўлгани учун «Тасаввуф ҳақида тасаввур» эгаллаши «Ният, ихлос ва илм китоби»га юзланиб, «Нақшбандия (вазифалар, зикрлар)»даги «Дуолар, зикрлар, истиғфор ва тавба»да мунтазам бўлиши учун «Ҳислатли ҳикматлар шарҳи»дан сўз очди.

Аллоҳ таоло бу бандасига каломининг маънолар эшигини очди. Шундан сўнг ўзбек тилида янги ой бўлиб «Тафсири Ҳилол» чиқди.

Аллоҳ таоло бу бандасига ҳабибининг сўзларини: «Ҳадис ва ҳаёт»ини ўзбек тилида баён этиши учун «Олтин силсила»дек улкан хазинага йўл очди.

«Ахёрлар ва диёрлар» ҳақида гап кетса, бугун Мовароуннаҳр диёри, хусусан, Ўрта Осиё, Ўзбекистон аҳли бу зотни самимий эҳтиром билан тилга олади. Бизга қолгани эса у зотдан қолган илмий меросни ўрганиш, ҳаётимизга татбиқ этишдир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг халқ, миллат, уммат олдида қилган хизматларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

10.03.2021 йил.

Қамариддин Бекмуҳаммад

Муаллиф
Қамариддин Бекмуҳаммад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4839 10:30 / 23.05.2021
Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Абдурраҳмон ибн Аббон аҳли байтдан бўлган қулларни сотиб олиб, уларга янги кийимкечак олиб берарди. Сўнга уларни озод қилиб давоми...

1667 08:05 / 12.04.2020
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .Таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ ndash роҳат, истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2321 11:30 / 23.04.2020
Маълумки, жорий йилнинг 24январь куни Туркияда кучли зилзила содир бўлган эди. Ушбу зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони биз мўмин мусулмонларни қайғуга солса, давоми...

4641 10:30 / 29.01.2020