1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илхан Омар: «Мусулмонларга қарши санкцияларнинг қўлланиши мамлакатимиз тарихида шармандалик...»

08:00 / 01.03.2021 2524 pdf Ўқиш режими + -

Қўшма Штатлардаги бир юз қирқ демократ сенатор мамлакатга дин асосида киришни тақиқловчи, камситувчи қонунларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этди. Бу ҳақда «Dodiskors» га таяниб, iqna ir манбаси хабар берди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп томонидан мусулмонларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Унда асосан мусулмонлар яшайдиган бир нечта давлатлар нишонга олинган. Жумладан, Эрон, Шимолий Корея, Сурия, Ливия, Яман, Сомали ва Венесуэладан АҚШга саёҳат қилиш чекланган эди.

Жо Байден ўтган ойнинг биринчи кунида мусулмонларнинг мамлакатга кириши учун қўйилган тақиқни бекор қилди.

Кеча парламент суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Жаролд Надлер ва Жуди Чоу томонидан иммигрант бўлмаган фуқаролар учун фуқаролик асосида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги навбатдаги лойиҳани эълон қилишди ва сенатор Крис Коуэнс ушбу режани сенатда тақдим этди.

Қонун лойиҳаси иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунни кучайтиради, бу дин асосида камситишни тақиқлайди ва ҳокимиятни ажратиш принципини ўрнатади, маъмурий ваколатларни кенг миқёсда чеклайди, келажакда саёҳат қилишни тақиқлайди.

Надлер шундай деди: «Трамп маъмурияти қўрқоқ бир чет эл қонуни билан мусулмонларнинг киришини тақиқлаганини эълон қилганида, бу тезда конституцияга зид, камситувчи ва ахлоқсиз эканлиги аниқ бўлди. Ушбу тақиқни бекор қилиш ва оилаларни бирлаштириш учун дадил қадам қўйгани учун президент Байдендан миннатдормиз. Аммо биз келажакдаги президентларнинг ушбу жирканч сиёсатга қайтиш хавфини қабул қила олмаймиз» деди.

Конгресс аъзоси Жуди Чоу мусулмонларни бойкот қилиш АҚШ учун шармандалик эканлигини айтиб, шундай деди: «Эмбарго фақат хурофотга асосланган эди, ҳақиқий масалалар эмас ва фақат оилаларнинг ажралиши, мутаассиблик, ксенофобия ва исломофобия билан якун топди. Аммо биз хурофот яна сиёсатга айланиб қолиш хавфини туғдира олмаймиз. Мен яна тақиқ тақиқланган қонунни ҳимоя қиламан. Қонун келажакдаги президентлар одамларни шунчаки динлари сабабли бойкот қилмаслигини кафолатлайди».

Конгресснинг мусулмонлар вакили Илхан Омар: «Мусулмонларга қарши санкцияларнинг қўлланилиши мамлакатимиз тарихида шармандалик ва диний эркинликнинг асосий тамойилларини бевосита бузишдир» деди. — Яхшиямки, Байден ҳокимиятдаги биринчи иш куниданоқ ушбу оғир тақиқни бекор қилди. Аммо биз шуни таъминлашимиз керакки, ҳеч бир президент бир гуруҳ одамларнинг фақат динлари ёки миллати сабабли мамлакатга киришига тўсқинлик қилади. Биз оналар ўз фарзандларидан, ака-ука ва опа-сингилларидан ажралмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак» дея таъкидлади.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 23 май куни Тошкент вилоятидаги .Зангиота, жомеъ масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик ҳожилар билан вилоят бош имомхатиби Жасур домла Раупов давоми...

1795 11:17 / 24.05.2023
Аустралиан Пост газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар давоми...

1912 19:13 / 24.02.2021
Қозон марказида жойлашган Маржоний масжиди 17671770 йиллар орасида қурилган ва шаҳарнинг энг қадимий тош масжидидир. Ўтган йили бу ерда кенг кўламли қайта давоми...

1054 10:35 / 26.03.2025
Араб давлатларининг таълиммаданияти ва фан бўйича ташкилоти назорати остида 15 та араб давлатлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юқори баҳоланди. Натижада давоми...

3530 15:30 / 15.12.2021