1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Уламолардан тилингни тий!

11:00 / 25.02.2021 2520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аҳли илмларни мақтаб шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قِيلَ لَكُمْ تَفَسَّحُوا فِي الْمَجَالِسِ فَافْسَحُوا يَفْسَحِ اللَّهُ لَكُمْ ۖ وَإِذَا قِيلَ انشُزُوا فَانشُزُوا يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

«Эй иймон келтирганлар! Агар мажлисларда сизларга «Жой беринг», дейилса, бас, жой беринг, Аллоҳ сизларга ҳам жой берадир. Агар «Туринг», дейилса, турингки, Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Мужодала сураси, 11-оят)

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари ҳатто уясидаги чумоли ва ҳатто балиқ одамларга яхшиликни таълим берадиганга саловат айтади», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Олимга душманлик қилган одам Аллоҳга уруш қилганга ўхшайди. Аллоҳ азза ва жалла билан урушган ғолиб бўлармиди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ айтади: «Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан».

Бухорий ривояти.

Ибн Ҳажар роҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Аллоҳнинг дўстидан мурод Аллоҳни танийдиган, Унинг тоатида доим бўладиган олимдир» (Фатҳул Борий, 11-жилд, 342-бет).

Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ «Ким мусулмонларнинг обрўсига тил теккизса, уларнинг тирноғи остидан кир қидириб, айбларини очишга уринса ўлим келган пайтда Аллоҳ унинг тилини шаҳодат калимасини айтишдан тўсиб қўяди» деганлар.

Уламоларимизни калака қилишга уриниб, турли видеоларни монтаж қилиб, уламолар ҳақида ҳақоратли гапларни постига жойлаётганлар!

Ислом душманларини ҳам шунчалик ёмон кўрасизларми?

Уламоларни ҳақорат қилишдан тийилмаётган тилларингиз ўлим пайтида калимаи шаҳодатни айтишдан тийиб қўйилишидан қўрқмайсизларми?

Уламоларни масхара қилиш учун уринаётган тилларингиз, оёқларингиз ва қўлларингиз қиёмат куни ўзингизга қарши гувоҳлик беришидан қўрқмайсизларми?

Ўша сиз турли лақаблар қўйиб, ёмон кўраётганингиз аҳли илм сизнинг наздингизда Ислом душманларидан ёмонроқми?

Бир мусулмонни устидан кулаётганингиз ҳақида ўйлаб кўрасизларми?

Суҳайл Андалусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Бир қўшнимиз бор эди. Аллоҳ бойлик ва обрўни бериб қўйган, жуда сердавлат эди. Унинг энг ёмон одати дин олимларини калака қилиш ва уларга азият бериш эди. Бир куни Аллоҳ розилигини истаб насиҳат қилдим. У мени камситиб уйидан ҳайдади. Аллоҳга қасамки, орадан 20 йил ўтиб фалаж бўлиб қолди. Мол дунёсидан айрилди. Муҳтожликдан шаҳар бозорида тиланчилик қила бошлади. Бир куни бозорда кўринмай қолди. Орадан уч кун ўтиб, бозор орқасидаги ташландиқ жойдан жасади топилди. Бутун шаҳар уламолари азият кўрган бу инсоннинг ниҳояси мана шундай якун топди».

Абу Ҳанифа ундоқ, Бухорий бундоқ, фалон олим фалон дейдиганларга ҳар қанча тушунтирманг, тушунишни истамайди. Шунақаларни айлантириб солсанг.

Ҳой тилига эрк бераётганлар, уламоларга сакраманглар, тилларингни тийинглар!

Аллоҳ таоло барчамизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Манбалар:

Quran.ksu.edu.sa

Islom.uz

Muslim.uz

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмонларни зимдан бир неча тоифага ажратиб, шу тариқа умматнинг бирлигига рахна солинмоқда. Биз ҳозир бундай тоифаларнинг икки асосий белгисини айтиш давоми...

1005 14:27 / 25.10.2024
9савол. Биз мусулмон таълимотини нотўғри деб ҳисоблаймиз, чунки у Худо нафақат яхшиликни балки ёвузликни ҳам яратган деб ўргатади. Бизнингча Худо ёвузликни давоми...

5045 20:39 / 22.04.2017
23савол. Ислом фанга душман. Ҳаммага маълумки, Халифа Умар Искандария кутубхонасини ёқиб юборилаётганда агар бу китобларда Куръонда бор нарсалар ёзилган бўлса бу давоми...

7461 20:49 / 22.04.2017
Биринчи бобИлмий манҳажнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларунинг қисқача таьрифи биланРасулуллоҳ с.а.в асҳобларига хос бўлган икки хусусиятИкки хусусият давоми...

3449 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021