1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тасалли истасангиз, Қуръонни очинг...

15:30 / 22.02.2021 3441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Телевизорни ёқсангиз: «Касаллар сони ортиб кетяпти, ҳаммаёққа тарқалиб кетяпти...»

Интернетни очасиз: «Ҳамма ўзининг ташвиши, аҳволи, шароитидан барчани олдида шикоят қилаётган бўлади».

Бирор киши билан гаплашсангиз: «Келажакдан хавотирию, ваҳима ва қўрқув ичра кечаётган ҳаётидан сизга ҳикоя қила бошлайди».

Энди буларни барини бир четга суриб, Қуръони Каримни очсангиз, у сизга шундай тасалли бера бошлайди:

«Аллоҳ танглик-камбағалликдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур», (Талоқ сураси, 7-оят).

«Айтинг: Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур. Сўнгра сизлар яна ширк келтирурсиз!» (Анъом сураси, 64-оят).

– «Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган Зотми?!» (Намл сураси, 62-оят).

– «Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)», (Зарият сураси, 22-оят).

Тафаккур қилар эканмиз, қуйидаги оят маъносини янада чуқурроқ ҳис қиламиз: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур», (Раъд сураси, 28-оят).

Манба: @arabicuz

Мавзуга оид мақолалар
Қалбнинг саломатлиги ва давоси, унинг бузуқлиги ва дарди ҳақида сўрабсан.Қалбнинг1 саломатлиги маҳзунлик ва ғаму андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг давоми...

6721 17:29 / 12.09.2017
Расулуллоҳ айтдилар .Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари .Ла илаҳа давоми...

6746 14:00 / 27.06.2023
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

3280 15:45 / 31.08.2019
Амрумаъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъзнасиҳат қилувчилар давоми...

4630 12:10 / 08.05.2019