1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридий ҳақида асар ёзиш бўйича танлов эълон қилинди

17:40 / 12.02.2021 1803 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари саналган олимлар ҳақида бадиий асарлар яратиш бўйича танлов эълон қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур танловда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан бир қаторда барча ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам ушбу танловга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида. Марказ илмий котиби Азиз Тажиевнинг Azon.uz’га маълум қилишича, танловда иштирок этмоқчи бўлган ёзувчиларга Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига доир керакли маълумотлар топишда амалий ёрдам берилади.

Таниқли ижодкорлардан иборат ҳакамлар ҳайъати танловга тақдим этилган асарларни ўқиб, баҳолаб боради. Ғолиб деб топилган асарлар Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги адабий нашрларда ҳамда «Ижод» жамоат фонди ҳомийлигида китоб ҳолида чоп этилади. Муаллифларга эса имтиёзли қалам ҳақи тўланади.

Танловга ижодий ишлар 2021 йилнинг 15 сентябрига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони. Телефон: (71) 231-83-67.

Электрон манзил: badiiy_adabiyot@mail.ru

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди .Hilolnashr, нашриётматбаа мажмуаси муассислигида .Ҳилол, илмиймаърифий, ижтимоийадабий давоми...

3333 09:56 / 10.04.2019
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

1413 08:30 / 17.03.2021
Ўзбекистон Конституциясининг 92моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилдиҚонунчиликка кўра, Президент Олий давоми...

2486 12:00 / 06.11.2021
Ўтган ҳафтанинг шанба куни АҚШда мусулмон аёллар .Қадрқиммат, кунини кенг миқёсда нишонлади. Унда муслима аёллар учун махсус байрам тадбирлари уюштирилди. давоми...

1864 17:01 / 18.10.2021