1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Танамиздаги қўриқчилар

11:00 / 12.02.2021 1835 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(бешинчи мақола)

 Жигаримиз.


Жигар инсон организмидаги юракдан кейинги асосий аъзо ҳисобланади. Унинг вазифалари жуда кўп. Аллоҳ таолонинг фазли билан жигар одам тана ҳарорати меъёрда бўлишини назорат қилади. Жигарда жуда кўп кимёвий реакциялар содир бўлади. Уни беҳудага фильтр, ёки «кимёвий завод» деб аташмайди. У одам организми, ҳаёти учун хавфли бўлган барча заҳарли моддаларни ичга ютади. Агар жигаримиз бўлмаса, оддий сув, сутдан ҳам заҳарланиб, ўша заҳоти ўлиб кетардик. Аллоҳ билгувчи. Жигар биз учун муҳим бўлган А, D, В12 витаминларини захирада сақлайди.

Буйрагимиз.

Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган чиқинди ва зарарли моддалар организмдан буйрак орқали чиқиб кетади. Шу билан бирга буйрак организм учун зарур миқдордаги сув ва минерал тузларни сақлаб, ташқарига чиқармай қўяди, организмнинг ички муҳитини таъминлайди. Буйрак сийдик билан биргаликда сийдикчил (мочевина), сийдик кислота, тузлар ва сувни чиқариб туради. Буйракда биологик фаол моддалар (ренин, простогландин ва бошқалар) ҳосил бўлиб, улар қон таркиби, қон ивиши ва қон босимини маромга солиб туради.

Буйракдан ўртача 1,5 л сийдик ажралиши учун организмдаги қон буйракдан бир кеча-кундузда ўртача 360 марта ўтиб, етарлича тозаланиб туради.

Буйрагимиз жуда ажойиб аъзо. У гармонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали-ишқорли балансни ушлаб туради.

Азизлар, инсон ана шундай мавжудотдир. Унинг тана аъзолари, уларнинг ишлаш жараёнлари, имкониятлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Уларнинг ҳар биридаги мукаммаллик, аниқ тартиб-интизом уни Буюк Холиқ томонидан яратилганини кўрсатади. Биз ўзимизнинг тузилишимиз ҳақида кўпроқ тафаккур қилиб кўришимиз керак. Аллоҳ таоло бизнинг танамизга ато этган барча аъзолар аниқ ҳикмат билан яратилган ва уларнинг ҳар бири ўзига юклатилган вазифани адо этади. Ички ва ташқи аъзоларимиз, улардаги хусусиятлар, моддалар бизни бу дунёда яшашимизга мослаб яратилган. Буларни ўқиб-ўрганиб борсак, ўзимиз ҳақимизда кўпроқ маълумотга эга бўламиз, бизни яратган Роббимизнинг қудратини, азаматини янада кўпроқ ҳис қиламиз. Ихлос билан ўрганган одам унда Аллоҳнинг борлигига, бирлигига далолат қилувчи кўплаб белгиларни, аломатларни топади.

Сўзимизни мана бу оятлар билан якунлаймиз:

وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلَا تُبْصِرُونَ

«Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!» (Зориёт сураси, 20-21-оятлар).

سَنُرِيهِمْ ءَايَٰتِنَا فِى ٱلْءَافَاقِ وَفِىٓ أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ ٱلْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ شَهِيدٌ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг ҳақлиги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Фойдаланилган манбалар:

Quran.ksu.edu.sa

Islom.uz

https://quran-m.com/

http://www.muslim.uz/

tib.islom.uz

http://islamonline.uz/

qomus.info

www.aljazeera.net

acoustic.uz

uz.wikipedia.org

ar.wikipedia.org

medlife.uz

ru.wikipedia.org

www.dw.com

hordiq.uz

fsh.uz

translate.google.com

www.chem21.info

http://twasul.info/

https://www.tebtime.com/

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 


Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам .Уйқуга кетишдан аввал намоздаги каби таҳорат олинг, ўнг томонга давоми...

6861 18:40 / 12.03.2019
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

3561 10:56 / 15.02.2022
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, давоми...

3375 13:30 / 25.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга давоми...

3198 12:10 / 22.05.2019