1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия президенти маъмурияти ҳузурида Ислом молияси бошқармаси очилди

12:20 / 11.02.2021 1668 pdf Ўқиш режими + -

8-февраль душанба куни, Туркия президенти ҳузурида шерикчилик асосида молиялаштириш тармоғи билан шуғулланувчи алоҳида бошқарма ташкил этилди. Бу ҳақда Анадолу агентлигига таяниб, islommoliyasi.uz сайти хабар берди.

Мазкур бошқарма шерикчилик асосида молиялаштириш бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг билимини янада ошириш ва бу соҳани ривожлантиришга асосий эътиборини қаратади, дейилади президент фармонларини эълон қилувчи расмий нашрларда.

Ушбу бошқарма, шунингдек, Ислом молиясини ривожлантириш, такомиллаштириш мақсадида давлат идоралари, хусусий тармоқ вакиллари, университетлар ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кучайтириш билан шуғулланиши кўзда тутилган.

Шерикчилик асосида молиялаштиришда янги молиявий воситаларни бутун молия тизимига танишитириштатбиқ этиш ва уларни ривожлантириш орқали Туркия халқаро молия бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда.

Ўтган йили Туркия ҳукумати томонидан Ислом молияси тамойиллари асосида ўз мижозларига хизмат кўрсатувчи шерикчилик асосидаги банкларга ёрдам бериш мақсадида ҳуқуқий инфратузилма ишлаб чиқилиши якунланган эди.

Маълумки, шерикчилик асосидаги банклар (katilim bankasi) сўнгги 20 йил давомида Ислом банкчилиги бутун дунёда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Шу сабабли, Туркия ўзини Ислом молияси ва шерикчиликка асосланган банкчилик соҳасининг марказига айлантириш мақсадида фаол ҳаракат қилмоқда.

Ўтган йили Moody’s кредит рейтинг агентлиги қайд этганидек, Туркия Ислом банкчилиги активлари сўнгги 10 йил ичида ҳукумат ташаббуслари натижасида икки бараварга ошган.

Манба: islommoliyasi.uz

Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам ватандошлар Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни ndash нуроний отахон ва давоми...

2010 22:00 / 08.07.2022
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

2483 14:00 / 08.06.2021
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Эрон Форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Нассири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмийтехник давоми...

2259 12:40 / 20.04.2021
Америкалик тадқиқотчилар пандемия пайтида ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг бироз пасайганини қайд этиб, кафолатланган ўсишни башорат қилмоқдалар. Ҳалол давоми...

2023 13:00 / 26.08.2021