1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бишкекда исломий болалар боғчаси очилди

19:30 / 04.02.2021 2579 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда Қирғизистон пойтахти Бишкекда Сундус номли исломий болалар боғчаси очилди Бу ҳақда iqna манбаси хабар берди.

Унда болаларга Қуръоннинг қисқа суралари, ҳадислар ва Ислом маданияти ўргатилмоқда.

Қирғизистонда таниқли Ислом мутафаккири ва Қирғизистоннинг собиқ бош муфтийси Шайх Чобак Ҳожи Жалиловнинг рафиқаси Айсалкин Колматова Бишкекда исломий болалар боғчасини ташкил қилиб, унга қизининг исми Сундус номини берди.

Ушбу болалар боғчасини ташкил этишдан мақсад ёш авлодни гўзал хулқ-атворлар билан тарбиялашдир.

Колматова Қирғизистондаги Наъим Ислом мактабига қарашли болалар боғчасида етти йилдан кўпроқ вақт ўқитувчи ва директор бўлиб ишлаган. Ўша пайтда у қачондир ўз боғчасини очишни орзу қилган.

Шу нуқтаи назардан Айсалкин Колматова ушбу болалар боғчасини ташкил этишдан мақсад Аллоҳ Таолонинг розилигига эришиш ва гўзал хулқли болаларни тарбиялашдан иборат эканлигини айтиб, ушбу боғчада умумий ўқув дастуридан ташқари болаларга Қуръони каримдан қисқа суралар ёдлатилиши ва Пайғамбаримиз ҳадислари таржимаси ўргатилишини таъкидлади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ушбу боғчадаги барча ўқитувчилар олий маълумотга эга, исломий ва ижтимоий билимларни чуқур эгаллаган ҳамда болалар билан ишлаш тажрибаларига эга бўлган устозлардир.

Қирғизистондаги ушбу Сундус болалар боғчаси ўқув режалари бўйича ноёбдир ва 2,5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон давоми...

2530 20:26 / 20.04.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1723 18:37 / 11.02.2025
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

4237 13:30 / 19.08.2021
Грознийда Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодиров таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан quotЭнг яхши Қуръон ўқувчисиquot шаҳар танловининг якуний давоми...

1562 17:00 / 04.07.2021