1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» бешинчи ҳафта саралаш босқичи

14:30 / 04.02.2021 1308 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Фотир сурасида шундай марҳамат қилади:

إنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар» (29-оят).

Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни тиловат қилиш ҳар бир мўминнинг бурчидир. Шунингдек, ҳар бир мўмин инсоннинг Қуръон тиловатидан кундалик вазифаси бўлиши лозим. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан Қуръон ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони Карим бир марта ўқиб чиқилади. Шундан ҳам билишимиз ва амал қилишимиз керакки Қуръон тиловати барча мусулмонлар учун ниҳоятда зарур.

Юртимизда устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг бешинчи ҳафта саралаш босқичи ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича мусобақа онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча ҳифз йўналиши бўйича 10 нафар саралаб олинган юртимиз қорилари иштирокидаги мусобақа якунига етди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир қорининг ҳифзи мустаҳкамлиги, тажвид қоидаларига риоя қилиши, оятларни аниқ ифода қилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шаффоф ва адолат мезонлари асосида бўлиб ўтган онлайн танловда қориларнинг Қуръонга муҳаббати ва ҳифзи мустаҳкамлиги яққол кўзга ташланди.

Бешинчи ҳафта ҳифз йўналиши бўйича ғолиблар:

Биринчи ўринни Аҳмаджон Ворисов 227,5 балл тўплади ва финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўрин эса 221,5 балл олган Ҳабибуллоҳ Тожиддиновна насиб этди.

Фахрли учинчи ўрин эса 213 балл билан Абдулбосит Абдусатторовга насиб этди.

Ғолибларга махсус сертификат ва Қуръони Карим ҳадя қилинди.

Бугун 4 февраль куни тиловат йўналиши бўйича 10 нафар иштирокчиларнинг саралаш босқичи ўтказилади.

Ушбу мусобақани «AzonTV» ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасида иштирок этмоқчи бўлганлар ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача  @azonquronbot манзилида ариза тўлдиришлари керак.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилиниши ҳақида хабар берди. Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, давоми...

1606 21:10 / 25.06.2021
Европа иттифоқи дунё жамоатчилиги эътиборини Мьянманинг Качин, Шан ва Аракан штатларида инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганига қаратмоқда, деб хабар давоми...

3348 12:20 / 11.12.2018
Исломободлик 58 яшар ўт ўчирувчи Айюп нафақат ёнғин, балки саводсизликка ҳам қарши курашмоқда. У ҳар куни 30 йил давомида уйи олдидаги боғда камбағал болаларга давоми...

2767 14:40 / 15.10.2018
Куни кеча Ҳажrdquo ва Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Умра тадбири билан давоми...

2050 14:33 / 19.03.2022