1445 йил 17 зулқаъда | 2024 йил 25 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳ туш ва чиройли таъбир

15:00 / 01.02.2021 2366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25-боб

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳишом ибн Урва отасидан, отаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: "Оиша онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бошланган ваҳийнинг аввали солиҳ туш эди. Тушлари тонгги фалаққа ўхшаш аниқ бўларди».

Абу Саид Худрий ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз яхши туш кўрса, у Аллоҳдандир, Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни яхши кўрган кишисига гапирсин, агар бундан бошқасини кўрса, у шайтондандир, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиласин, уни бирортага айтмасин. Шунда унга зарар бермайди», дедилар.

Абу Қатода ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳ таолодан, ёмон туш шайтондан. Ким ёмон туш кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва Аллоҳдан тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ тиласин, шунда бу унга зарар бермайди», дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: «Тушимда ҳужрамга тушган учта ойни кўрдим, буни отамга Абу Бакрга айтиб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб, ҳужрамга дафн этилганларида, Абу Бакр: «Бу қабр ўша ойларингнинг биттаси ва энг яхшиси», дедилар». Абу Бакр вафот этиб, дафн қилинганида, Оиша розияллоҳу анҳога бу иккинчи ой, Умар ҳам вафот этиб, дафн қилинганларида, бу учинчи ой, дейилди.

Ривоят қилишларича, Муҳаммад ибн Сийрин тушда занжир кўришни ёқтирмасдилар, кишандан эса ҳайратланиб: «Кишан динда собитлик белгиси», дердилар. 

Муҳаммад ибн Сийрин: «Туш уч хил: нафснинг сўзи, шайтоннинг қўрқитиши ва Раҳмоннинг хушхабари. Ким ёмон туш кўрса, уни бирортага айтмасин. Турсин ва намоз ўқисин», дейдилар.

Суфён Амр ибн Динордан, у Атодан ривоят қилади: «Эри йўқолган бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Тушимда уйимнинг жоизаси синибди», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хоҳласа, яхшилик бўлади. Аллоҳ сенга йўқотган нарсангни қайтаради», дедилар. Сўнг унинг эри қайтди. Кейин яна ғойиб бўлди. Тағин шунга ўхшаш туш кўрди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни излаб келган эди, у зотни топа олмасдан, Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумога тушини айтиб берди, Улар: Эринг ўлади», дейишди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни топди ва тушини айтди. Расулуллоҳ: «Буни бирортага айтдингми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Сенга айтилгани бўлади», дедилар. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, унга эрининг ўлими хабари келди».

Ато айтадилар: «Туш таъвилига кўра бўлади, дейишади. Яна тушни фақат ҳакимга ёки яхши кўрганига ёки раҳмдил кишига айтилади, дейилади, яна фақат ақлли ёки яхши кўрган кишисига айтилади, ҳам дейилади. Баъзилар мазкур ҳадисни «туш таъвилига кўра», деган гапга ҳужжат қилишади. Таҳқиқчилар: «Тушнинг ҳукми жоҳил таъбирни ўзгартириши билан ўзгармайди, фиқҳий масалада жоҳилнинг жавоби сабабли ҳукм қилиб бўлмагани каби», деб айтишган. Аммо аёлнинг туши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъвиллари билан ўзгарди, чунки Аллоҳ таоло у зотнинг ҳурмати учун сўзларини рост қилди».

Жобир ривоят қиладилар: «Бир киши Расулуллоҳга: «Тушимда гўёки бошим узилиб тушди, мен унинг ортидан бориб олдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошинг узилиб тушган вақтда буни қайси кўзинг билан кўрдинг?! Агар шайтон бирортангиз билан ўйнашса, уни ҳеч кимга айтмасин», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушнинг энг рости тонгда бўлгани», деганлар. Яна: «Солиҳ туш пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир бўлаги», деб айтганлар.

Абу Ҳурайра раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди, чунки шайтон менга ўхшай олмайди», дедилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени тушида кўрса, яқинда ўнгида кўради», дедилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким олдин ҳеч кўрмаган тушини кўрса, икки арпани боғласин, лекин уни қила олмайди», дедилар.

Бошқа ривоятда «боғловчи бўла олмайди», дейилган.

 

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

1967 18:06 / 01.08.2020
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади.Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва давоми...

3139 16:28 / 18.10.2018
Қуръони карим инсонлар, хусусан иймон келтирганлар ва мутаққийлар учун икки дунё саодати манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туширилган давоми...

5830 10:00 / 20.03.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, давоми...

1802 09:10 / 29.08.2019
Аудиолар

121909 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43313 14:35 / 11.08.2021