1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Париждаги қўшни

11:00 / 30.01.2021 3148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франциялик аёл 14 ёшли ўғлининг Ислом динига киришини хоҳлаб, қўлидан етаклаганча Исломий марказга олиб келди. Марказга етиб келишгач, бола Марказ имомининг олдига кирди ва унга: «Онам сиздан менинг Исломга киришимга ёрдам беришингизни илтимос қиляптилар» деди.

Имом боладан: «Сен ўзинг Исломга киришни истайсанми?» деб сўради.

Бола: «Мен бу ҳақида ўйламагандим. Лекин онам Исломга киришимни хоҳлаяптилар» деб жавоб берди.

Имом боланинг жавобидан ҳайрон бўлди ва ундан: «Онанг мусулмонми?» деб сўради.

Бола: «Йўқ, менинг Исломга киришимни нима учун хоҳлаётганларини ҳам билмайман» деб жавоб берди.

Имом ундан: «Онанг ўзи қаерда?» деб сўради.

Бола: «Масжид ташқарисида турибдилар, бирга келганлар» деб жавоб берди.

Имом болага: «Бориб, онангни чақириб кел, у билан гаплашай» деди.

Бола ташқарига чиқиб, онаси билан бирга қайтиб кирди.

Имом аёлдан: «Ўғлингиздан эшитганларим ростми? Унинг айтишича, сиз мусулмон бўлмаганингиз ҳолда унинг Исломга киришини хоҳлаётган экансиз?» деб сўради.

Аёл: «Ҳа, рост» деб жавоб берди.

Имом аёлнинг жавобидан ҳайрон бўлиб: «Нима учун?» деб сўради.

Аёл шундай деб жавоб берди: «Мен Париждаги кўп қаватли уйлардан бирида тураман. Рўпарамда бир мусулмон аёл яшайди. Унинг университетда ўқийдиган икки ўғли бор. Ҳар куни эрталаб ва кечки пайт ўша йигитларни кўраман. Улар ҳар сафар уйдан чиқаётганларида ва уйга қайтганларида, оналарининг бошидан ва қўлидан ўпадилар. Оналарига, худди у аёл давлат раҳбаридек, юксак ҳурмат билан муомала қиладилар. Шунинг учун ўғлимнинг Ислом динига киришини хоҳладим. Токи қариганимда, у мени қариялар уйига олиб бориб ташламасин ва менга у қолиб, давлат эътибор бермасин. Балки, мусулмон киши онасига қандай муомала қилса, у ҳам менга шундай муомала қилсин».

Динимизда буюрилган амаллардан бири — ота-онага яхшилик қилишдир. Йигитларнинг бунга амал қилиб, онасига кўрсатган ҳурмати қўшни аёлнинг ўз ўғлининг Исломга киришини хоҳлашига ва хоҳишни амалга ошириш учун Исломий марказга боришига сабаб бўлди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ۝

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир» (Наҳл сураси, 125-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазоти куни Али розияллоҳу анҳуга: «Уларнинг майдонига шошилмай тушиб, уларни Ислом динига даъват қил, Аллоҳнинг ҳақларини уларга тушунтир. Бас, Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар.

Динимиз Ислом нақадар гўзал!

Биродарлар! Ислом динимизга шундай амал қилайликки, юриш-туришимиз, хулқу одобимиз, муомаламизнинг ўзи Исломга даъват бўлсин!

Бизни мусулмон қилиб яратган, Ўзига сажда қиладиган бандаларидан қилиб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз .қулим,, .чўрим,, демасин. Мамлуклар .Роббим, ва .Роббиям,, демасин. давоми...

2038 17:00 / 02.02.2021
Опасинглингизни узатганмисизБошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдимиВақт топиб, тезтез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ давоми...

8649 11:37 / 16.01.2022
Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳожирларга ёрдам қўлини узатган ансорлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган .Улардан аввал бу диёрда ва давоми...

3371 14:00 / 12.07.2022
Она ҳасратдан кўзёш тўкканида одамдан бошқа дунёдаги барча махлуқот додфарёд ураркан... Тандирдаги нонларнинг пишишини кутаётган Садафхон жўмракли қўл ювгич давоми...

3272 16:34 / 22.01.2024
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021