Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Оқиллар билан ҳамсуҳбат бўлиш ақлни зиёда қилади.
Жоҳиллар билан ўтириш эса жоҳилликни.
Мискинларга қўшилиб туриш бўлса, кибрни кетказади.
Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
Нимаики хоҳласанг, қўлга киритишинг мумкин. Лекин мазлумнинг бир дуоибади билан борбудингдан айриласан
3414 06:00 / 30.08.2018
Ҳеч қачон одамларга уларнинг ўтмишидан келиб чиқиб баҳо бермайман. Ахир олмос ҳам дастлаб кўмир бўлган
3905 09:05 / 03.01.2018
Одамлар сени фақат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади.
3322 09:05 / 15.10.2017
Бир одам ўзи қилмайдиган ишни сенга насиҳат қилса, ҳайрон бўлма. Балки у ўзи қила олмаган ишдаги яхшиликни сенга илинаётгандир.
2525 08:26 / 27.12.2018