1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Арбаъин» танловига марҳамат!

10:32 / 22.01.2021 1704 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради, Қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан» деганлар.

Имом Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми, ундаги ваъдага умидворлик билан нафақат муҳаддис ва уламолар, балки кўпчилик мусулмон шоирлар ҳам «Арбаъин»лар ёзганлар. «Арбаъин» сўзи «қирқ» дегани бўлиб, бу асарларда фазилатли амалларга, Ислом ахлоқига доир қирқта қисқа-қисқа ҳадислар шеърий тўртликлар шаклида таржима қилинган. Жумладан, буюк олим Абдурраҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳ форс тилида, мумтоз шоир Алишер Навоий туркий тилда «Арбаъин» асарларини ёзганлар.

Ҳазрат Навоий аввал ҳадиснинг матнини бериб, сўнг унинг умумий мазмунини бадиий услубда баён қилганлар. Шу боис, «Арбаъин» асарини ушбу қирқ ҳадиснинг адабий талқини ва изоҳи дейиш мумкин. Шунинг учун Ислом оламида Алишер Навоийнинг «Арбаъин» асари машҳурдир.

Мумтоз адабиётимизни, хусусан, Алишер Навоийнинг «Арбаъин» асарини чуқурроқ ўрганганимиз сари унинг Қуръон ва суннатдаги ўгитларга, динимиз таълимотлари ва ғоясига асослангани тобора яққол кўрина бошлайди.

Бугун ҳам ана шу мўътабар манбаларни ўрганиш ва улар асосида яшаш долзарблигини йўқотган эмас. Уларсиз тарихимизни, адабиётимизни, хусусан, Навоийнинг улкан меросини тўлиқ тушуниб, англаб бўлмайди. Улуғ бобомиз Алишер Навоийнинг асарлари қанча кўп ўрганилса, шунча оз. Зеро, уларнинг асарлари битмас-туганмас зиё манбаидир.

Алишер Навоий Аллоҳга иймон келтирган, Қуръони Каримдаги ҳар бир оятни муқаддас деб билган, нақшбандия тариқатини қабул қилган шоир ва мутафаккирдир. Унинг ижоди моҳиятини англаб етмоқ учун киши дин тарихини яхши билиши, Қуръони Каримни ўқиб, маъносини англай олиши керак.

Улуғ бобокалонимизнинг меросларини тўла ва тўғри тушуниш ҳамда шундай талқин қилиш, бу олтин меросни ҳақиқий, соф ҳолатда кейинги авлодларга етказиш биз, фарзандларнинг шарафли бурчимиздир. Бундай улкан вазифани шараф билан адо қилиш бахтини ҳозирги илм ва маърифат кишиларига, алалхусус, Алишер Навоийга ўзини авлод деб билган сизу бизлар – барчамизга Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб этсин!

Islom.uz портали шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг халқаро миқёсда нишонланаётган 580 йиллигини муносиб қаршилаш мақсадида «Арбаъин» номли танлов эълон қилади.

Танлов икки йўналишда ўтказилади:

Биринчи йўналиш:

— Тўртликни ифодали ўқиб бериш.

— Ҳадисларнинг ўзбекча таржимасини айтиб бериш.

Иккинчи йўналиш:

— Ҳадиснинг арабча матнини ўқиб бериш.

— Тўртликни ифодали ўқиб бериш.

— Ҳадисларнинг ўзбекча таржимасини айтиб бериш

— Ҳадиснинг ровийсини айтиш.

Ҳар икки йўналишда ҳам иштирокчилар билет танлашади. Танлаб олинган билетда келтирилган ҳадис рақамига кўра, (ҳар бир билетда тўртта рақам бўлади ва шу рақамда кўрсатилган ҳадисларни айтиш керак) иштирокчилардан ўша ҳадисни айтиб бериш талаб этилади.

Марҳамат, Алишер Навоий ҳазратларининг «Арбаъин» асарини тўлиқ ёд олинг ва islom.uz портали танловининг ғолибига айланинг.

Ғолибларни қимматбаҳо мукофотлар, эсдалик совғалар кутмоқда.

Азизлар, танловда фаол иштирок этиб, мумтоз адабиётимизнинг ривожига ҳисса қўшинг!

 Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1414 10:20 / 12.05.2022
Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти ҳамда ҳадиси шарифларнинг мазмунимоҳияти ва таъкидлари турли фан ихтиролари билан то Қиёматга қадар такрортакрор давоми...

917 15:48 / 03.07.2023
.Шайх Абдуссобур шайх Алий Солиҳ каби ўзида алАзҳарнинг илмларини жамлаган эди. У тафсир, фиқҳ, араб тили, фалсафа, мантиқ, фанларини билимдони, файласуф, нотиқ эди. давоми...

1014 14:45 / 02.06.2023
Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларМавзу Ихтилофларнинг ягона ечими ndash мазҳабга давоми...

942 13:30 / 16.10.2021