1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон мусобақаси 1442» ҳифз йўналиши бўйича учинчи ҳафта саралаш босқичи

20:17 / 20.01.2021 1524 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади, ўқилади, ёд олинади ва қалбларда сақланади. Қуръон самовий китобларнинг сўнггисидир. Қуръондан кейин ҳеч қандай илоҳий китоб туширилмайди. Унинг тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, маъноларида мулоҳаза қилиш ҳам, ҳатто унга тикилиб назар солиш ҳам ибодатдир. Қуръон уни олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб боради. Ортга қўйганларни эса жаҳаннамга ҳайдаб солади.

Бугун 20 январь куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган «Қуръони Карим мусобқаси - 1442» 3 ҳафта саралаш босқичи давом этади. Куни кеча 3 ҳафта саралаш суҳбатидан муваффаққиятли ўтган «Тиловат йўналиши» даги 10 нафар иштирокчи билан жонли эфирда билетлар танлаш жараёни ўтказилди.

Бугун «Ҳифз йўналиши» бўйича мусобақа ўтказилади. Мусобақа соат 20:00 да AzonTV онлайн телеканалининг ижтимоий тармоқларида жонли тарзда намойиш этилади.

«Ҳифз йўналиши» бўйича бугунги иштирокчилар:

1) Файзуллоҳ Иззатуллаев - Тошкент вилояти

2) Ҳабибуллоҳ Холиқов - Тошкент шаҳри

3) Муҳаммадрасул Нарзиқулов - Самарқанд вилояти

4) Хожиакбар Турғунов - Aндижон вилояти

5) Aбдураҳмон Маъруфбеков- Aндижон вилояти

6) Муҳаммад Жалилов - Aндижон вилояти

7) Муҳаммадрасул Раҳимов - Aндижон вилояти

8) Шомуҳаммад Искандаров - Тошкент вилояти

9) Муҳаммадюсуф Хомидов - Тошкент шаҳри

10) Равшан Раҳматуллаев - Тошкент шаҳри

Эслатиб ўтамиз, «Тиловат йўналиши» даги иштирокчиларнинг ғолиблари эртага соат 20:00 да эълон қилинади.

Барчангизни Қуръон байрамига таклиф қиламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом олами робитасининг Китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати ва Доғистон мусулмонлар идораси имом Нававий номли мадрасада Қуръон мусобақасини ташкил этишди. давоми...

2230 10:07 / 03.08.2019
Бошқирдистондаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жойда олов тегмаган Қуръони Карим топилди. Бошқирдистоннинг Бурзянский туманининг маъмурий маркази, давоми...

2452 13:30 / 25.06.2021
Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик VR технологияси орқали дунёнинг давоми...

3625 08:30 / 17.12.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок давоми...

2105 13:50 / 28.02.2024
Аудиолар

211074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130335 14:35 / 11.08.2021