1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

106-боб. «Қулим» демаслик

11:00 / 18.01.2021 2038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз «қулим» ёки «чўрим» демасин. Чунки ҳаммангиз Аллоҳнинг қулларисиз, аёлларингиз эса Аллоҳнинг чўриларидир. (Уларни) «ғуломим» «жориям», «ўғлим», «қизим»,  десин», дедилар».

Шарҳ: Кўриниб турибдики, Ислом яна қулларнинг шаънини юқори кўтаряпти, хожаларга «қулим» ёки «чўрим» дейишни тақиқлаб, «ғуломим», «жориям», «ўғлим», «қизим» дейишни тавсия қиляпти.

Аслида, ростдан ҳам улар қул эди. Исломгача уларни биров одам ўрнида кўрмас ҳам эди. Бироқ Ислом уларга нисбатан бундай муносабатни ман қилди. Бу ҳам қулларнинг қадрини юксалтириш томон қўйилган илк қадам бўлди.

Ислом қул ва чўриларга муомала қилиш пайтида ёки улар ҳақида бошқаларга гапирилаётганда ҳам «қулим», «чўрим» каби Аллоҳнинг мазкур бандаларига озор бериши мумкин бўлган ибораларни ишлатмасликни, аксинча, ўша ноқулай сўзларнинг ўрнига уларга ёқимли бўлган «қизим» ва «ўғлим»га ўхшаш ибораларни ишлатишни йўлга қўйди.

Биз ушбу юксак одоб намуналаридан ўрнак олишимиз, кишилардаги нуқсонни назарда тутиб, уларга ёқмайдиган «шол», «кўр» каби сўзларни ишлатмаслигимиз лозим. Балки бу сўзларнинг ўрнига уларга ҳурмат маъносини англатувчи сўзларни истеъмолга киритишимиз матлубдир.

Мисол учун, ғарб давлатларида «шол киши» ўрнига «аравача ёрдамида юрадиган фуқаролар», «негр» ўрнига «асли африкалик дўстлар» деб аташ урф бўлган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . ,. . ,. Мужоҳиддан ривоят қилинади .Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

1432 11:18 / 04.04.2025
Ушбу сарлавҳада зикр қилинган маъно имом Ибн Можа ва имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шарифда келган Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн кичиклик чоғларида югуриб давоми...

2826 14:00 / 13.06.2019
94. Ибн Умардан ривоят қилинади.Аллоҳ уларни оталарига ва болаларига яхшилик қилганлари учунгина аброр яхшилар деб номлагандир. Худди отаонангнинг сенда ҳаққи давоми...

4318 20:00 / 24.07.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мамлукнинг таомга, кийимга ҳаққи бор. Унга кучи етмайдиган иш буюрилмайди,, дедилар,.Шарҳ Демак, давоми...

1966 18:04 / 28.09.2020