1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бу Аллоҳнинг яратганидир!

10:30 / 15.01.2021 3287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бир-биридан алоҳида тарзда жойлашган.

Шунингдек, у тебранишларни ютадиган, ҳалокатларнинг олдини оладиган махсус амортизатор билан таъминланган. Бу амортизатор тумшуқ билан бош суяк орасидаги қалин тўқимадан иборат. Бу тўқима бошқа қушларда мавжуд эмас. Ўша қалин тўқима (губка) дарахтга зарба бериш пайтидаги ортиқча титрашлар (вибрация)ни ютади. Ушбу губка машиналарнинг амортизаторидан яхши ишлайди.

Танага ташқаридан ортиқча юкнинг тушиши лотинча g (жи) ҳарфи билан белгиланади.

Космонавтлар космик кемада Ер атмосферасига кираётган пайтда уларнинг танасига 3-4 g (жи) оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам парашюти очилган лаҳзада унинг танасига 10 g (жи) оғирликда юк тушади.

Энди мана бунга эътибор беринг: қизилиштон тумшуғи билан дарахтга уриб, ковак очаётган пайтда унинг бошига 1000 g (жи) оғирликда юк тушади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Луқмон сурасида шундай марҳамат қилади:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ۝

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар». (11-оят)

Қизилиштондаги сифатларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг унга ато этган неъматларидир.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расмда чақалоқни эмизиш ҳолати акс этган. Бола кашалот онасини шу йўл билан эмади. Савол туғилади .Қандай қилиб сут сувга аралашиб, сингиб кетмайди, Бу саволга давоми...

2943 10:40 / 25.06.2022
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3551 09:02 / 01.03.2024
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

3260 15:00 / 16.02.2021
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9476 14:00 / 05.09.2021