1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўзи ожиз муаззин Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради

16:00 / 13.01.2021 2145 pdf Ўқиш режими + -

Демиркент туманидаги «Куба» масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган «Бехчет» касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. 

Кўриш қобилияти бузилганига қарамай у Эрзинжан шаҳридаги «Имом Хатиб» номли ўрта мактабни тамомлади. Сўнгра Эрзурум вилоятидаги «Отатурк» университетининг илоҳиёт факультетида таҳсил олди.

У университетни тамомлаб, Эрзинжан вилоятидаги масжидлардан бирида иш бошлади ва 15 йилдан бери муаззин бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда Озкан кўпчилик мўмин мусулмонларга намуна бўлмоқда ва фидокорлиги билан қадрланмоқда.

Бундан ташқари у Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради. Ҳаётининг кўп қисмини масжидда ўтказганини тушунтирган Илёс Озкан: «Баъзида масжидга акам билан, баъзида ёлғиз келаман. Бомдод намозига азон айтишдан аввал масжид дарвозаларини очаман. Суннат намозини ўқиб, масжид имоми бошчилигида фарз намозини жамоат ила адо этамиз » дейди.

Шунингдек, жамоатда Қуръон ўрганишни истаганларга ёрдам беришини айтиб: «Менинг асосий йўналишим бу — Қуръони Каримни Брайл алифбосида ўқитиш. Реабилитация марказларида ва масжидларимизда кўриш қобилияти чекланган кўплаб мўмин мусулмонлар Қуръони Каримни осон ўқишлари мумкин».

Ҳар хил тўсиқлар, баҳоналар Ислом ва Қуръони Каримни ўрганишга халақит бермаслигини таъкидлаб, муаззин Озкан сўзларини қуйидагича давом эттирди: «Фарзандларимизнинг маънавиятига эътиборсиз бўлмайлик. Бирор сабабга кўра, ногирон бўлиш ҳолати Қуръон ва Исломни ўрганишга баҳона бўла олмайди. Ҳар бир инсон дин ва Қуръони Каримни ўрганиши мумкин. Бу дунёдаги вақтимизни беҳуда сарфлаш ва бошқа муаммолар туфайли ўзингизга озор беришнинг фойдаси йўқ. Агар тўсиқлар бўлса, уларни енгиб ўтиш керак».

Эрзинжан вилоятидаги масжидга ташриф буюрган Сервет Тиряки Озканнинг ҳаёт ва таълимга бўлган муҳаббатига эътибор бериб: «Озкан ўз вазифасини қатъият билан давом эттираётган шахсдир. Биз ўз кўзларимизни ва Аллоҳ таолонинг барча неъматларини қадрлашимиз керак» дея таъкидлайди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1796 22:09 / 18.07.2023
Islom.uz портали мухлислари, 26 октябрь куникуни, шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида барчамиз учун бирдай азиз бўлган севимли давоми...

2047 20:26 / 23.10.2022
Индонезия Қорилар ва Қуръони каримни ёд олувчилар уюшмасининг маълум қилишича, мамлакатда шу кун ҳолатига кўра 23000 та Қуръони каримни таълим берувчи марказ давоми...

2122 11:30 / 19.06.2019
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 7ndash14 ноябрь кунлари юртимизда зиёрат туризми йўналишида Нақшбанд туризм фестивали ndash 2018rdquo номли халқаро тадбир давоми...

2652 09:51 / 08.11.2018
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021