1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шеърлари ҳақида айтилган ривоятлар 23-боб

15:00 / 12.01.2021 2009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шеър ривоят қилиш тўғрисида гапиришди. Баъзилари, у зотдан шеър собит бўлмаганини айтишди ва бунга Оиша розияллоҳу таоло анҳонинг ушбу ривоятларини ҳужжат қилиб келтиришди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шеър айтармидилар?» деб сўрашганда, Оиша онамиз айтдиларки: «У зот учун сўзларнинг энг ёмони шеър эди, лекин бир марта Ибн Ҳайс ибн Турфанинг байтини келтириб, охиридаги мисрани бошига қўйдилар. У шундай сўзлар эди: «Яқинда сенга кунлар жоҳил эмаслигини зоҳир қилади ва сенга зоди роҳила олмаган киши хабар келтиради». Расулуллоҳ буни «Хабарлардан зоди роҳила олмаган киши сенга хабар келтиради», деб ўқидилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, бундай эмас-ку?» дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен шоир эмасман ва шоирлик менга муносиб ҳам эмас», дедилар».

Бунинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг китобида бор:

وَمَا عَلَّمْنَاهُ الشِّعْرَ وَمَا يَنبَغِي لَهُ إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ وَقُرْآنٌ مُّبِينٌ۝

«(Муҳаммадга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун эслатма ва очиқ-равшан Қуръондир» (Йаасин сураси, 69-оят).

Баъзилар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шеърни нисбат бериш, хабарларда келганидек, жоиз дейишди.

Ибн Товус отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ кунида:

«Ҳаёт фақат охиратда, эй Парвардигор, Раҳмат айла ашобим, муҳожиро ҳамда ансор», дердилар.

Ансорлар ҳам шеър билан жавоб қилишарди:

«Биз ким Муҳаммадга байъат берганмиз,

Вафодамиз токи тирик эканмиз».

Абу Усмон Наҳдий Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандаққа ҳар керка урганларида: «Аллоҳ номи ила, шу сабаб пайдо бўлдик,

Бошқага гар сажда қилсак, бахти қаро бўлдик,

Қандай яхши Раббдур, динин нурбаҳо кўрдик», деб айтардилар», деганларини ривоят қилганлар.

Баро ибн Озиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай байт айтганларини ривоят қиладилар:

Мен набийман, ёлғони йўқ, Мен Абдулмутталиб ўғлиман».

Жундуб розияллоҳу анҳу айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётиб тўсатдан қоқилиб кетдилар. Бармоқларига тош тегиб қонади. Шунда:

«Бармоғимни қонатдинг, холос,

Аллоҳ учун азоб тортиш – соз!» дедилар.

Фақиҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Бу ривоятлар саҳиҳдир, лекин эҳтимол, Расулуллоҳ бу хабарлар билан шеърни қасд қилмаганлар, балки булар шеърни қасд қилмасдан шеърга мувофиқ чиққан каломдир. Чунки Расулуллоҳдан ривоят қилинган бу байтлар ражаз баҳридадир. Ражаз эса, шеър бўла олмайди, балки булар сажъга ўхшаш сўзлардир.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ҳар кимнинг тақдирини ҳар хил яратган. Кимдир отаона қарамоғида улғайса, яна кимдир оила бошлиқларисиз вояга етади. Бундай ҳолда асло ўксимаслик давоми...

2819 11:32 / 07.12.2021
Маймуна ибн Маҳдий айтади .Муҳаммад ибн Сийрин шеър ўқиганда бирор нарсани эслаб, куларди. Лекин суннатдан бирон ҳадис келса, жиддий бўлар эди,.Намоздаги хушуъ ва давоми...

1895 08:00 / 04.02.2021
Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон давоми...

2802 16:13 / 02.08.2019
Абдурроҳман ибн Мусъаб айтади Куфада бир киши бор эди. Унинг исми Асад ибн Солҳаб бўлиб, обидлардан эди. Бир куни у Фурот дарёси бўйида турганида, ўша ердаги бир давоми...

3281 11:00 / 14.02.2019