1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

14:42 / 11.01.2021 2501 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Андижонлик машҳур устоз Одилжон қорининг фарзандлари Оятуллоҳ қорининг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Аллоҳ таоло марҳум қорининг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Оятуллоҳ қори Қосимов 1986 йил Андижон шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигидан отаси Абдулбоқий қори даданинг пешқадам шогирдларидан Одилжон қори ака қўлидан таълим олишни бошлаган. Оятуллоҳ қори Қуръони Каримнинг ҳофизи бўлиш билан бирга, Андижондаги «Эски Гумбаз»  жоме масжидида имом- хатиб ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. Кўплаб намозхонлар ва Қуръон шайдолари Оятуллоҳ қорининг гўзал қироатларини тинглаш учун ушбу масжидга ташриф буюрар эдилар.

Аллоҳ таоло Оятуллоҳ қорини Ўз раҳматига олиб, Қуръон шафоатини насиб этсин. Қолган ота‑она ва аҳлларига сабри жамил, ажри азимлар ато қилсин.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»,

Islom.uz портали 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаrdquoги қарорини давоми...

1968 19:30 / 24.07.2020
Ҳаждан кўзланган мақсад ndash бандани энг юқори савияда Аллоҳга ибодат қилишга ўргатишдир. Бундан ташқари, Ҳажда хокисорлик касб этилади ва банда дунёнинг ҳамма давоми...

2031 21:24 / 28.06.2022
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путин Жанобларига анъанавий самимий қабул ва Шарқ ва Ғарб давоми...

1458 17:08 / 24.10.2024
2022 йил 11 июнь куни Россиянинг Саратов шаҳрида Волгабўйи мусулмонлари идораси ҳамда .Турон, ўзбек миллиймаданий маркази ҳамкорлигида Волга Булғори Исломни қабул давоми...

1661 16:00 / 13.06.2022