1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яширин солиҳ амал

11:00 / 11.01.2021 4153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар:

«Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин».

Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга чиқишди. Улар юзма-юз келишгач Рум қўшинидан бир киши чиқиб мусулмонлардан бирини яккама-якка жангга чақирди. Шунда мусулмонлардан юзи беркитилган бир киши чиқиб уни ўлдирди. Рум қўшинидан иккинчи бир киши яккама-якка кураш учун мусулмонлардан яна бирини талаб қилди. Яна ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб Румликни ўлдирди. Сўнгра учинчи Румлик чиқиб мусулмонлардан бирини жангга чақирди. Ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб уни ҳам ўлдирди. Мусулмонлар унинг кимлигини билишга қизиқишди. У қўли билан юзидаги ниқоби очилиб кетмаслиги учун уни қаттиқ ушлаб олган эди. Абу Умар деган киши унинг юзидаги ниқобини тортиб олди. У Абдуллоҳ ибн Муборак экан. Шунда Абдуллоҳ деди:

-Эй Абу Умар! Мени сен шарманда қиласан деб ўйламаган эдим!

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бу жиҳодини ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги яширин амали қилмоқчи эди. Кишилардан ҳеч ким уни билмаслигини истаган эди. Шунинг учун Абу Умар томонидан юзининг очилишини шармандалик деб ҳисоблаяпти. Ундаги ихлос шу қадар эди. У юзлар беркитилмайдиган жойда кишилар кўриб уни мақтамасликлари учун юзини беркитиб олган эди. Ўзининг бу жиҳодини яширин қолишини истаган эди.

«Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!».

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.

Яширин солиҳ амал фақирнинг қўлига уни суратга туширмасдан, уни видеотасвирга олмасдан берган садақангдир. Уни ҳатто хотинингдан ҳам яширасан.

Яширин солиҳ амал аҳли байтинг ухлаб ётганида ҳатто уларга ҳам билдирмасдан кеча ярмида туриб ўқиган намозингдир. Унда тўшагингдан шунақанги сирпаниб чиқасанки, биров сени сезмайди.

Яширин солиҳ амал ҳеч ким билмайдиган, кишилар олдида фахр туймайдиган тиловатинг ва қуръондаги вирдингдир.

Яширин солиҳ амал машинангда кетаётиб ёки кундалик пиёда юришингни адо қилаётиб қилган, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаган зикрларинг, тасбиҳларинг, таҳлилларингдир.

Яширин солиҳ амал Аллоҳнинг азобини эслаб тўккан, сўнгра уни кишилар кўриб қолмасин дея дарров артиб олган кўз ёшларингдир.

Яширин солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик. Уни Аллоҳ яхши кўради

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайсам ибн Муовия бир шайхдан ривоят қилади .Каҳмас ибн Ҳасан бир кунда минг ракъат намоз ўқирди. Малолланиб қолса, ўзига ўзи .Тур, эй барча ёмонликнинг уяси бўлган давоми...

2749 08:00 / 25.02.2020
Саъднинг ўғилларидан бири розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Менинг .Аллоҳим, Сендан жаннатни, унинг неъматларини, унинг шодонлигини ва унисини ва бунисини давоми...

2273 21:10 / 28.04.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Кисронинг хазиналари олиб келинди. Абдуллоҳ ибн Арқам .Эй мўминларнинг амири, буларни байтулмолга қўшиб, тақсимламайсизми, деди. давоми...

2614 07:10 / 01.08.2019
Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади .Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб давоми...

5184 15:10 / 09.06.2019