1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чумчуқ мияси ва самолёт кабинаси

15:00 / 10.01.2021 6043 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расм ҳақида бир ўйлаб кўринг. Самолёт кабинасидаги жиҳозларнинг кўплигини кўряпсизми? Мураккаб ҳисоблагичлар, мониторлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси фақат учиш учун.

Чумчуқ, бургут, кабутар, бойқуш ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Уларнинг мияси ҳажми тарвуз уруғидек келади. Мураккаб ҳисоб-китобларнинг ҳаммаси ана шу мияда амалга ошади. Тезлик, баландликка кўтарилиш, юк, вазн, йўналишлар, компас, вақт, озуқа топиш ва душмандан қочиш учун ишлайдиган радарлар, қўниш ва ердан кўтарилишни, баландлик ва пастликни ўлчайдиган жиҳозлар. Мана шуларнинг ҳаммаси кузатув минорасисиз, радиоалоқасиз, сунъий йўлдошсиз ва GPS воситасисиз ишлайди.

Қушлардаги парвоз учун керакли бўлган ана шу жиҳозлар, аъзоларни Аллоҳ таоло яратганми ёки улар ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлиб қолганми?!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: 

أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَافَّاتٍ وَيَقْبِضْنَ ۚ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا الرَّحْمَٰنُ ۚ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ بَصِيرٌ  

Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир» (Мулк сураси 19-оят)

Ҳавода парвоз қилувчи қушларни Аллоҳ таолонинг Ўзи ушлаб туради. У Зот қушларнинг тарвуз уруғидек ҳажмдаги миясига парвоз учун керакли ҳисобот, ўлчовларни амалга оширадиган қобилиятни ато қилган. Роббимиз Ўзининг Каломида шундай деб марҳамат қилган:

صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ 

«Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир». (Намл сураси, 88-оят) 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаббл космик телескопи Ер орбитасидаги автоматик обсерватория бўлиб, астроном Эдвин Ҳаббл номига қўйилган. Ҳаббл телескопи NASA АҚШ Аэронавтика ва космик фазовий давоми...

3942 11:00 / 08.12.2023
Ер сайёраси туяқуш тухуми шаклида. Буни Қуръони Каримда аниқ баён қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилдиrdquo давоми...

3785 14:00 / 15.12.2023
Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси қовуқ да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон давоми...

5672 11:00 / 03.12.2023
иккинчи мақолаБуйракни кўчириб ўтказиш амалиёти дунёдаги кенг тарқалган жарроҳлик амалиётларидан бўлиб, битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланар давоми...

4687 11:30 / 05.02.2021