1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма етттинчи мақола)

11:00 / 29.12.2020 3115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинодан ўзини тийиб қолган эркак:

Улфатлар билан йиғилиб, кўришиб турамиз. Бир куни улфатларим саунага боришни таклиф қилишди. Бордик ва чўмилдик. Сўнгра саунага кириб ҳордиқ чиқара бошладик. Шу пайт улфатларимдан баъзилари у ерга фоҳишаларни олиб келдилар. Бу ишни менга айтмай қилишган эди. Чунки айтсалар рад жавобини олишлари мумкинлигини билишар эди. Улфатларим фоҳишалар билан ишларини қила бошлашди. Мен эса ўзимни четда тутиб турдим. Улфатларимдан бири агар мени ҳам шу ишга тортса кўпроқ пул беришини айтиб фоҳишаларни менга тегачоқлик қилишга ундади. Улар менга тегачоқлик қила бошладилар ва «касалмисан» қабилидаги гапларни айтишди. Мени зино қилишдан касаллигим ёки уялганлигим тўсмади. Мени зинога қўл уришдан ўша вақтда кўз олдимга келган аёлим, фарзандларим ва Аллоҳнинг бу ишдан қайтарганлиги бўлди.

Жавоб: Ўзингизни зинога қўл уришдан ушлаб қолганингиз катта қаҳрамонлик бўлибди. Афсуски, бу иш кўп мусулмонларнинг қўлидан келмайди. Лекин улфатларингизга ўхшаган улфатлардан Аллоҳ сақласин. Уларнинг қандай инсонлар эканлигини билиб туриб, улар билан саунага борганингиз гуноҳкор бўлганингизга кифоя қилади. Аллоҳ сизни зино қилишдан асрагани учун Аллоҳга ҳамд айтинг ва У зотга доимо итоатда бўлинг.

Касб тақозоси: 

Мен сартарошлик билан шуғулланаман. Мижозларим фақат эркаклар. Аммо гоҳ-гоҳида аёллар ўз болаларининг сочларини олдиришга келиб қоладилар. Сочи олинаётган болалар йиғламаслиги, тинч ўтириши учун оналари уларни баъзан овутиб туришларига тўғри келади. Бир куни ёш, келишган бир аёл ўз боласини сочини олиб қўйишимни сўради. Болани сочини олаётганимда онаси атрофимда ўралашди. У ёш бўлгани етмагандек эркак кишининг шаҳватини қўзғайдиган даражада кийиниб олган ва ҳатто кўкраги ҳам кўриниб турар эди. Болани сочини зўрға олдим ва албатта аёлнинг ҳолати менга таъсир ўтказди. Боланинг сочи олиниб бўлингач аёл ҳизмат ҳаққини тўлаб, боласи билан сартарошхонадан чиқиб кетди. Бундай ҳолатларга тушган мўмин ва мўминалар қандай йўл тутишлари керак? Тирикчилик масаласи нима бўлади?

Жавоб: Ўринли савол. Аввало сизнинг ҳолатингизни муҳокама қилсак. Сиз ҳалол касб билан шуғулланаётганингиз, ҳалол ризқ топишга ҳаракат қилаётганингиз ва иш давомида дуч келган ҳолатга Исломий жавоб талаб қилаётганингиз мақтовли иш бўлиб, буларнинг барчаси мусулмон киши учун фарздир. Инсон нафақат касби, балки бутун ҳаёти давомида дуч келадиган ҳолатларда Аллоҳнинг ҳукмларини билиши, ишончли олимлардан сўраши фарздир.

Сизнинг ҳолатингизда бир нарса аниқ: эркак кишини фитнага солиб қўйиши мумкин бўлган аёллар фарзандларининг сочини олишдан воз кечиш ила сизнинг даромадингизга деярли нуқсон етмайди. Натижада сизга Аллоҳ фарз қилган ота-онангиз ва оилангиз нафақаси борасида қийинчиликка тушмайсиз. Шу сабабли бундай ҳолатларга дуч келсангиз аёллардан болани ёнида турмаслигини, четга бориб ўтириб туришини талаб қилинг. Болани сочини олишда бошқа киши, масалан шогирдингиз ёрдамидан фойдаланинг. Бунинг иложи бўлмаса, боланинг сочини олманг ва бошқа мижозингизга ҳизмат кўрсатинг ёки ўзингизнинг бошқа ишларингиз ила шуғулланинг.

Эрлар ҳам аёлларни жамоат жойларига бир ўзларини зарурат бўлмаса юбормасликлари, аёллар эрлари рухсат берса ҳам зарурат бўлмаса бундай жойларга бормасликлари лозимдир. Агар боришлари зарурат бўлса, авратларини ёпиб, фитнадан узоқ бўлган ҳолда бориб келишлари шартдир.

Ўзи ва фарзандларининг куни ўтиб турган, нафақаси етарли ҳолатдаги аёл – хоҳ эри бўлсин, хоҳ эри бўлмасин Ислом ҳукмларига амал қилиб бўлмайдиган ерларда ишлаши мутлақо ҳаромдир.

Касб тақозоси ила ҳаром амалларга қўл уришга мажбур бўлаётган мўмин инсон бошқа мувофиқроқ иш топгунича ўша ишида ишлаб туришини уламолар жоиз деганлар. Шунингдек, шариатга мувофиқ, даромади ўз бўйнидаги фарзларини ўташига кифоя қиладиган иш қидиришда мўмин киши Аллоҳга ва ўзига нисбатан ростгўй бўлиши, Аллоҳдан буни сўраши ва камчиликка йўл қўймаслиги лозимдир.

 (Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув давоми...

1378 15:58 / 23.11.2023
Аллоҳ таоло айтади.Ораларингиздаги саволжавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз, давоми...

5201 18:30 / 11.04.2019
Номаҳрамлар билан суҳбатлашишга оид ҳукмларТурли ҳужжатларни расмийлаштириш, савдосотиқ муомалалари, ижара, қарз олдиберди, гувоҳлик, таълим беришда, даволаниш давоми...

3304 17:30 / 03.07.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Либосларингизни пок тутинг, Муддассир сураси, 4.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

6193 11:30 / 18.12.2018