1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Таклиф

19:01 / 23.12.2020 4850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда Ўзига бандалик қилиб – буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ҳукмларига бўйсуниб яшашга амр қилган. Ушбу нарса шариат истилоҳида «таклиф» дейилади. «Таклиф» сўзи чорлаш, масъулият ва оғирлик юклаш ҳамда кулфат маъноларини англатади. 

Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таклифларнинг банда томонидан бажарилиши – амрларни адо этиш, қайтариқлардан қайтиш, ҳукмларга бўйсуниш ибодат дейилади. Ушбу ибодатларни – таклифларни бажарган бандаларга жаннат ва ундаги неъматлар ваъда қилинган. Уларни адо этмаган бандаларга дўзах ва ундаги азоблар ваъда қилинган. Жаннат ва дўзахдаги мартабалар савоб ва гуноҳларнинг ҳажмига қараб белгиланиши тайин қилинган. 

Ушбу таклифларни бажариш инсоннинг ихтиёри асосида бўлиши ирода қилинган. Яъни, Аллоҳ таоло инсонни истаса-истамаса мазкур таклифларни мажбурий равишда адо этадиган қилиб яратмаган. Инсоннинг ихтиёрини ўзи билан бирга яратган. Унга ақл ва қалб берган, тўғри йўлга чорлаган, нотўғри йўлдан қайтарган ва савоб касб қилганга жаннатни, гуноҳ касб қилганга дўзахни ваъда қилган. Таклифни адо этишни ихтиёрий қилган. 

Агар бу дунё ҳаёти фақат яхшиликдан, нозу неъматдан, роҳат-фароғатдан, айшу ишратдан, ҳузур-ҳаловатдан иборат бўладиган бўлса-ю, бошқа нарсалар бўлмаса, бу ҳаётнинг синовлиги, имтиҳонлиги қаерда қолади? Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш, қайтарганидан қайтиш, бир сўз билан айтганда, У Зотга ихтиёрий равишда бандачилик қилиш қаердан бўлади?

Агар бу дунё ҳаётида инсон бемор бўлмаса, қаримаса, бировдан сўкиш эшитмаса, озор топмаса, зулм кўрмаса, камбағалликка йўлиқмаса ва бошқа хираликларга йўлиқмаса, бу дунёнинг синовлиги қаерда қолади? 

Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаётган инсон ҳаётида ҳаёт тақозосидан ва шаръий таклифдан келиб чиқадиган хираликлар бўлиб туриши айни ҳикматдир.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан олинди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар .Насиҳатгўй бўлмаган қавмда яхшилик йўқ. Насиҳатгўйни яхши кўрмаган қавмда ҳам яхшилик йўқ

1167 08:26 / 08.08.2019
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ .Кимки одамларга молидан улашиб, егулиги ва ичимлигидан эҳсон қилиш билан тасалли, ёрдам бера олмаса, у ҳолда очиқ юзлик билан ёки давоми...

2574 20:33 / 20.03.2021
Ибн Касир айтадилар.Аллоҳ зикр қилувчиларга сўровчиларга берганидан кўпроғини ато этади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, У ҳам сизларни зикр қилади,

1665 07:21 / 20.10.2018
Ҳар бир китоб жузъий камчиликлар учун узр айтиш билан бошланади Фақат Қуръони Каримгина .Бу Китобда шакшубҳа йўқ, деган сўзлар билан бошланади.

1342 10:18 / 11.12.2018
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021