1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсонлар хусусияти

14:00 / 29.07.2022 4402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайсам ибн Адий айтади:

«Туя билан сафарга чиқдим. Бир аъробийнинг чодири олдига борганимда кеч бўлиб қолди. Ўша ерга тушдим. Чодирдан бир аёл чиқиб: «Кимсан?», деди.

Мен: «Меҳмонман», дедим.

Аёл: «Саҳро кенг бўлса, бизникига меҳмонга нима бор!», деди. Сўнгра озгина буғдой олиб тегирмон тошида янчди. Уни хамир қилиб нон пиширди. Сўнгра ўтириб ея бошлади. Озроқ вақтдан сўнг унинг эри келди. Унинг қўлида сут бор эди. У менга салом бериб сўради: «Сен кимсан?». Мен дедим: «Меҳмонман».

Шунда у деди: «Хуш келибсан. Аллоҳ сенга узоқ умр берсин!».

Сўнгра у менга сут қуйиб берди. Сутни ичганимдан сўнг менга деди: «Бирор нарса едингми? Хотиним сенга овқат бермадими?».

Мен: «Аллоҳга қасамки, йўқ», дедим. У ғазабланиб хотинининг ҳузурига кириб кетди.

У хотинига: «Ҳолингга вой сенинг. Ўзинг овқатланиб меҳмонга ҳеч нарса бермабсан-ку!-деди.

Хотини: «Овқатимни унга бериб нима қиламан?!», деди. Улар орасида гап кўпайди. Эри хотинини уриб бошини ёрди. Сўнгра пичоқ олиб чиқиб туямни бўғизлади.

Мен: «Аллоҳ сени офиятда қилсин, нима қилаяпсан?», дедим.

У: «Менинг меҳмоним оч ҳолат ухлаши мумкин эмас», деди. Сўнгра ўтин жамлаб олов ёқди. Овқат пишириб менга едирди. Ўзи ҳам еди. Хотинига ҳам овқатдан бериб деди: «Ма ол! Аллоҳ сени тўйдирмасин!».

Тонг отгач у қаёққадир кетди. Мен қайғуга чўмиб ўтирган эдим, ҳалиги киши кишининг кўзини яшнатиб юборадиган бир туя етаклаб келиб, менга деди: «Мана бу туя сенинг туянгнинг ўрнига». У туяга қолган гўштлардан ва бошқа нарсалардан ортиб бериб мен билан видолашди.

У ердан чиқиб кеч бўлганида бошқа бир чодирнинг олдида тўхтадим. Салом бердим. Чодирнинг ичидан бир аёл саломимга алик олиб деди: «Кимсан?».

Мен: «Меҳмонман», дедим.

У аёл: «Марҳабо! Хуш келибсан. Аллоҳ сенга офият берсин», деди.

Мен туямдан тушдим. Сўнгра у аёл буғдой янчиб хамир қорди. Уни нон қилиб, қаймоқ ва сутга солиб менинг олдимга қўйиб деди: «Мана буни егин. Узримни қабул қилгин».

Озгина ўтиб унинг эри келди. У ёқимсиз кўринишда эди. Менга салом берди. Мен алик олдим.

У сўради: «Кимсан?».

Мен: «Меҳмонман», дедим.

У: «Бизникида меҳмонга нима бор?», деди. Сўнгра уйга кириб хотинидан сўради: «Овқатим қани?».

Хотини: «Овқатингни меҳмонга едирдим», деди.

Эри: «Менинг овқатимни меҳмонга едирасанми?!-деб жанжаллашиб қолишди. Эр хотинини уриб бошини ёрди. Мен кула бошладим. У чиқиб сўради: «Нега кулаяпсан?». Мен унга олдин тушган чодиримдаги эр-хотиннинг қиссасини айтиб бердим.

Шунда эркак деди: «Мана бу аёл ўша эркакнинг синглиси. Унинг хотини эса менинг синглим бўлади».

Ҳайсам ибн Адий муаррихдир. У адабиёт ва насаб илмини яхши билган. Заркалий «Аълом» да унинг таржимаи ҳолини келтирган. Унинг илми ва сидқини мақтаган.

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқатларни билиб, басийрат кўзи билан кўришдан тўсувчи икки сабабни Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги ҳадисда зикр қилганлар..Агар қалбларингиз дунёга машғул давоми...

2696 17:30 / 26.03.2021
Вазни 1000 тонналик қора туйнук емирилиши учун 84 сония кифоя экан. Чунки у ўзидаги бор энергияни шу муддат ичида ташқарига чиқариб юборар экан. Кейин бу жараён давоми...

3511 15:34 / 08.10.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ Қиёмат куни шундай дейди .Жалолим учун бирбирини яхши давоми...

2448 17:00 / 04.03.2022
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

3633 09:06 / 30.11.2018