1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бадан поклиги одоблари

11:30 / 15.09.2021 2888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда бадан поклиги бўйича бир қанча ҳукмлар жорий этилган бўлиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бадан поклиги борасидаги диний таълимотларга ихлос билан амал қилган мусулмонлар учун уларнинг бундаги амаллари ибодат даражасига кўтарилади. Улар бадан поклиги йўлидаги қилган ҳар бир ҳаракатларига ажр ва савоблар олишади.

Мусулмон инсоннинг бадан поклиги ҳақидаги Ислом таълимотлари қазои ҳожатдан кейин покланишни ҳам ўз ичига олади. Бу эса, Ислом дини хало одоби масалаларига жиддий қараганидан далолат беради. Аввал айтганимиздек, инсоният тарихида Ислом биринчи бўлиб бу ишларни тартибга солишни бошлаган. Масаланинг жиддийлигидан бу иш одобига Ислом шариатининг иккинчи манбаи бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида алоҳида эътибор берилган. Энг мўътабар ҳадис, фиқҳ ва одоб китобларида албатта «хало одоблари» боби ҳам бўлган.

Имом Муслим ва Имом Аҳмадлар Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у киши қуйидагиларни айтадилар: «Мушриклардан баъзилари истеҳзо ила: «Оғайниларингизнинг сизларга қандоқ қилиб бўшанишни ҳам ўргатаётганини кўряпман», деди. Мен: «Тўғри, у киши бизга қиблага юзланмасликни, ўнг қўлларимиз билан тозаланмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни ва чиқинди ишлатмасликни амр қилганлар», дедим».

Ҳа, Ислом бу ишларни жиддият билан бошлаганда бошқалар истеҳзо қилар эди. Кейинчалик мусулмонлар бошқа юртларга борганларида бу ишларни ўша юртларнинг одамларига ўргата бошладилар. Кўплаб мусулмон саёҳатчилар, тожирлар бошқа юртларда тозалик, поклик, шахсий гигиенага амал қилинмаслигини кўриб, бу ҳақда ажабланиб ёзганлар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Настурий Несториан мазҳабиНастурийлар мазҳаби 431 йилда Константинополда патриклик вазифасини бажарган Настурга нисбатан шундай номланади. У халифа Маъмун давоми...

2626 17:06 / 04.07.2020
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинмиБу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Ким аҳли давоми...

2034 17:05 / 26.08.2019
Қуёш ер юзига маълум бир ўлчовдаги иссиқликни юбориб туради. Агар ўша ўлчов бузилиб, миқдор салгина озайса, ер юзи музлаб қолади, кўпайса, куйиб кетади. Хўш, бу давоми...

2177 11:16 / 03.07.2024
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи рошид халифалар давридан кейинги ҳолат ҳақида қуйидагиларни ёзади .Етакчиликнинг лаёқатли одамлардан лаёқатсиз давоми...

1465 17:14 / 05 май
Аудиолар

211023 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021