1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Маддоҳларга тупроқ сочинглар

08:00 / 18.12.2020 2566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Увайс отасидан, у Валид ибн Муҳаммад ибн Убода ибн Сомитдан, у амакисининг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилади: 

«Убода ибн Сомит Муовия розияллоҳу анҳу билан бирга эди. Бир куни азон айтилгач, имом туриб, Муовия розияллоҳу анҳуни мақтаб, кўкларга кўтарди. Шунда Убода ибн Сомит қўлига тупроқ олиб, имомнинг юзига сочди. Муовия бундан ғазабланди. Убода розияллоҳу анҳу унга деди: «Биз Ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фаол бўлса ҳам, ёмон кўрсак ҳам, дангаса бўлса ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга, иш эгаси билан тортишмасликка, қаерда бўлсак ҳам ҳақда туришга ва маломатчининг маломатидан қўрқмасликка байъат берганимизда сен йўқ эдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар маддоҳларни кўрсангиз, оғизларига тупроқ сочинглар», деганлар», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда инсон соғлиғини сақлаш мақсадида, ўзига керакли нарсаларни ҳам меъёридан оз еб ўзиниўзи хасталикка мубтало қилмаслик учун қизғанчиқ бўлиш ҳаром давоми...

3630 11:30 / 15.10.2020
Аввалги мақоламизда амалда ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтирилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани давом давоми...

2315 17:10 / 09.05.2019
Муоза Адавийя Басрийя раҳимаҳаллоҳ ўзи эмизган фарзандларига ҳаром ейишдан четланишни буюрган эди. Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади .Умму Асвадни ҳам Муоза давоми...

2345 08:00 / 10.01.2021
иккинчи мақола7. Бир неча йиллар олдин дунё ахборот айвонида .2012 йилнинг декабрь ойида қиёмат бўлади. Олимлар юз берадиган даҳшатли фалокатлар ҳақидаги давоми...

1848 11:04 / 24.09.2020