1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай чиройли овоз!

08:00 / 16.12.2020 4609 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон деган қўшиқчи ҳам бор эди. У куй чалиб, қўшиқ айтарди. Унинг овози жуда чиройли эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни эшитиб, «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..». дедилар-да, ридоларини елкаларига ташлаб, жўнаб кетдилар. Зозон бу сўзни эшитиб, «Бу киши ким?» деб сўради. Атрофдагилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу», дейишди. «У киши нима деди?» сўради Зозон. «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..» дедилар», дейишди. Зозон сакраб туриб, қўлидаги созини ерга уриб синдирди-да, у зотни излаб кетди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни топиб бориб, ҳузурларига кирди. Салом бериб, шогирдликка олишларини сўраб, йиғлаб юборди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни қучоқлаб олдилар. Икковлари қучоқлашиб узоқ йиғлашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалла яхши кўриб, тўғри йўлга буриб қўйган бандани мен яхши кўрмайин?» дедилар. Зозон Аллоҳ азза ва жаллага барча гуноҳларидан тавба қилди ва то Қуръонни ўрганмагунча Абдуллоҳ ибн Масъуддан ажралмади. Яхши илм эгаллаб, пешқадам имом бўлди, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмон Форсий ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилиш шарафига эришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зиноддан ривоят қилинади .Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу муҳтазор жон таслим қилиш ҳолатга тушгач, йиғлаб туриб, шундай деди .Шунча жангларда қатнашдим. давоми...

2268 08:00 / 06.11.2019
Иблис алайҳилаънанинг васвасасидан мусулмон киши қандай қутулиши мумкин Бунинг чораси борми Албатта, қутулишнинг имкони бор. Қуйида васвасадан сақланишнинг бир давоми...

9070 12:00 / 10.07.2020
Бугун ҳижрий 1446 йил, 8 муҳаррам милодий 2024 йил 14 июл. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси давоми...

11687 09:39 / 14.07.2024
Барчамизга маълумки, намоз улуғ ибодатлардан бўлиб, бу ибодатни бажариш орқали банда кўп ажрмукофотларга эришади. Бундан ташқари, ҳадисларда баъзи нарсалар давоми...

4490 17:00 / 10.03.2019
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021