1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ота онага вафотидан сўнг яхшилик қилиш (учинчи мақола)

11:00 / 15.12.2020 2536 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4. Ота‑онанинг дўстлари, яқин кишилари ва қариндошларини икром қилиш.

Шу йўл билан фарзанд ота‑онасига улар ўтиб кетганларидан кейин ҳам яхшилик қилиши, орқаларидан савоб етказиб туриши мумкин. Бу билан худди уларга тириклик чоғларида яхшилик қилгандек бўлади.

Ота‑онанинг дўст ва дугоналарига уларнинг вафотларидан кейин яхшилик қилинса, ота‑онанинг руҳи шод бўлади, боласи уларга ўлимларидан кейин яхшилик қилган бўлади.

عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ حَزْمٍ، عَنْ رَجُلٍ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَكَفَيْتُكَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِنَّ الْوُدَّ يُتَوَارَثُرَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ  

Абу Бакр ибн Ҳазмдан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг биридан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дўстлик мерос қолдирилади», – дедилар».

Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.

Ота‑она ким билан дўст бўлса, дўстлик алоқаларини сақласа, улар ўтгандан кейин ана шу дўстлик алоқаси фарзандларга мерос бўлиб қолади. Фарзандлар мазкур меросни давом эттиришлари керак бўлади.

Бу ишни саҳобаи киромлар қойиллатганлар.  

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْأَعْرَابِ لَقِيَهُ بِطَرِيقِ مَكَّةَ، فَسَلَّمَ عَلَيْهِ ابْنُ عُمَرَ وَحَمَلَهُ عَلَى حِمَارٍ كَانَ يَرْكَبُهُ، وَأَعْطَاهُ عِمَامَةً كَانَتْ عَلَى رَأْسِهِ، فَقَالَ ابْنُ دِينَارٍ: أَصْلَحَكَ اللهُ، إِنَّهُمُ الْأَعْرَابُ، وَهُمْ يَرْضنَ بِالْيَسِيرِ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: إِنَّ أَبَا هَذَا كَانَ وُدًّا لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، وَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّ أَبَرَّ الْبِرِّ صِلَةُ الْوَلَدِ أَهْلَ وُدِّ أَبِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Макканинг йўлида у кишига учраб қолди. Ибн Умар унга салом берди ва уни ўз эшагига миндирди. Кейин унга бошидаги салласини берди. Шунда ибн Динор унга:

«Аллоҳ сенинг ишингни ўнгласин. Булар аъробий, оз нарсага ҳам рози бўлаверадилар», – деди.

«Бунинг отаси Умар ибн Хаттобнинг оғайниси эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, яхшиликларнинг яхшилиги бола отасининг оғайнисига сила қилишидир», деганларини эшитган эдим», – деди».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Бизлар ҳам бу нарсага амал қилишимиз лозим. Отамизнинг дўстлари, онамизнинг дугоналарига яхшилик қилсак, уларни зиёрат қилиб, ҳолидан хабар олсак, оғирини енгил қилсак, дуосини олсак, ота‑онамизга уларнинг вафотларидан кейин яхшилик қилган бўламиз.

Ушбу ҳадисда ота‑онага уларнинг вафотларидан кейин яхшилик қилиш доирасида қариндошларга силаи раҳм қилиш ҳам айтилган.

(Давоми бор)

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган давоми...

2798 18:27 / 01.02.2024
Халифа Мансурнинг вазири Ийсо ибн Мусо хотинини жуда қаттиқ яхши кўрар экан. У бир куни хотинига .Агар сен ойдан гўзал бўлмасанг талоқсан,, деб юборди. Хотини давоми...

4819 09:00 / 28.06.2022
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, давоми...

5009 10:55 / 27.12.2019
. . .Солимдан ривоят қилинади.Ибн Умар мени ва Нуъаймни хатна қилдирди. У биз учун қўчқор сўйди. Биз болалар орасида ўзимиз учун қўчқор сўйилганидан давоми...

2496 18:07 / 18.01.2020
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021