1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 10-жуз қайта нашр қилинди

13:02 / 11.12.2020 1372 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ҳаж» деб номланган 10-жузи қайта нашр этилди.
Қадрли китобхон! Исломнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодати атрофлича баён қилишга арзигули ҳукмларга бой. Сиз, Аллоҳ хоҳласа, бу китоб орқали ҳаж ва умра ибодатлари ҳақида кўпгина маълумотлар олиб, унинг ёрдамида саҳобаи киромлар ила ҳамсуҳбат бўласиз. Улардан ҳаж ва умранинг сирларини ўрганасиз, қолаверса, машҳур саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари жиловидан тутиб видолашув ҳажида иштирок этасиз. Бундан ташқари, ҳаж ва умра ибодатларининг ҳикматлари ҳамда муқаддас маконларнинг тарихи ва ҳозирги куни билан ошно бўласиз.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 10-жуз. Ҳаж ва умра китоби.
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2015, 2016, 2019 йил
Ҳажми: 376 бет
ISBN: 978-9943-5475-7-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018йил 28 мартдаги 1844-сонли тавсияси ила чоп этилди.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Ҳаж ва умра китоби Кириш сўзи
Ҳажнинг фазилатлари ҳақида
Ҳажнинг фарзлиги ҳақида
Ҳаж ва умранинг мийқотлари
Эҳромдаги кишига ҳаром бўладиган нарсалар
Зарарсиз ов ҳайвонини ўлдириш
Эҳромли кишига ғусл, қон олдириш ва сурма қўйиш жоиз
Талбия
Ҳаж ибодати турлари ва амаллари
Ҳажни умрага киритиш
Байтни тавоф қилиш
Ҳажр, икки рукн ва мултазамни истилом қилиш
Тавоф шарти
Сафо ва Марва орасидаги саъй
Тавоф ва саъйда зикр ва дуо
Қирон ният қилганга бир тавоф ва бир саъй кифоя
Арафотга юриш ва унинг барчаси туриш жойидир
Арафот куни дуо мақбул
Арафотдан Муздалифага жўнаш ва у ерда тунаш
Ийд ва тариқ кунлари Минода тунаш
Ақоба тошини отиш
Биринчи ҳалоллик
Сўйиш ва нимани қурбонлик қилиш жоизлиги
Қурбонликлардан садақа қиладилар ва ейдилар
Соч олдириш ёки қисқартириш
Сўйиш куни хутбаси
Ифоза тавофи
Ташриқ кунлари тош отиш
Минодан Абтоҳга юриш
Видолашув ҳажи ҳадиси
Умра
Умра амаллари
Умранинг вақти йўқ
Маккада туриш ва видо тавофи
Ҳаждаги эҳсор
Умрадаги эҳсор
Фидянинг сабаблари ва баёни
Овнинг жазоси
Ҳарами шарифга ҳадйи аташ
Макка ҳарами фазли ҳақида
Маккага эҳромсиз кириш жоиз
Замзам сувидан ичиш ва олиб кетиш
Ҳожига сув бериш фазли
Каъбани Аллоҳ таоло ҳифз этгани ҳақида
Мадинанинг фазли ҳақида
Мадина Аллоҳ таоло инояти ила қўрилган
Набий алайҳиссаломнинг Мадинага ва унинг аҳлига дуолари
Мадинани маскан тутишга тарғиб
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини зиёрат қилиш

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз китоби деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

1244 16:12 / 01.12.2019
.Ҳилол, тақвимининг янги 1437 ҳижрий йил 2 4сони.Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

2528 05:00 / 02.02.2015
Азиз китобхон Муҳтарам пайғамбарлар Аллоҳнинг бандалари ичидан танлаб олган ва уларга Ўз таълимотларини ваҳий орқали юбориб, умматларига етказишни топширган давоми...

913 01:32 / 20.02.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба, деб номланган 35жузи.Туркумнинг давоми...

958 17:08 / 19.09.2020