1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юлдузларнинг учиши тасодифми?

15:00 / 11.12.2020 8724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яшаб турган курраи заминни беҳикмат яратмаган. Унда бирор нарса мукаммалик сифатидан йироқда эмас. Хоссатан дунё осмонига назар солсак тунда қоронғу бўлиб кўринади. Лекин нур сочган юлдузлар сабабидан гўзал осмон қаршисида Аллоҳ таолонинг мукаммал яратувчи эканлигига ҳеч шубҳангиз қолмайди.

Бепоён осмонда нур сочиб турган юлдузлар аслида нимани ифодаси экан деган савол туғилади кишида.

Ҳақиқатдан ҳам мовий осмонимизни кечалари чақноқ юлдузлар безаб туради. Оқшомлар фусункор бўлиб кишини маҳлиё қилиб қўйишига сабаб ҳам шудир. Шунингдек, дунё осмонидаги фаришталар ўзаро суҳбатлашаётганда, уларни гапларини ўғринча тинглаб, фолчи малайларига етказишга уринадиган жинлардан муҳофаза қилингани ҳам таъкидланмоқда. Уларни учар юлдузлар етиб, ҳалок этади. Ҳақиқатдан ҳам, кечалари баъзан ёрқин из қолдириб юлдуз учганини кўриб қоламиз.

Улар юлдузлардан ажралган бир парча бўлиб, жинларни ҳалок этиш учун отилар экан. Бус-бутун турган юлдуздан ўз ҳолича бирор бўлак ажралиб, ихтиёрий равишда хоҳлаган томонга қараб йўл олмаса керак? Аслида бу нарсалар қудратли зот бўлмиш Аллоҳнинг иродаси ила содир бўлар экан.

«Мулк» сурасининг 5-ояти каримасида шундай марҳамат қилинади:

وَلَقَدْ زَيَّنَّا السَّمَاء الدُّنْيَا بِمَصَابِيحَ وَجَعَلْنَاهَا رُجُومًا لِّلشَّيَاطِينِ وَأَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابَ السَّعِيرِ۝ 

«Ва дарҳақиқат Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у (чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик».

Аллоҳ таоло Ўз қудратига бандалари эътиборини жалб қилиш учун қушнинг яратилиши ҳақида ўйлашга чорлайди.

Демак, кечалари юлдузларнинг учиши тасодифий ҳол эмас экан. Шунингдек, юлдузларни биз бандалар учун яна қандай хизмат қилишлиги ҳақида «Анъом» сурасида шундай марҳамат қилинади:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُواْ بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ قَدْ فَصَّلْنَا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ۝

 «У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қўйган Зотдир. Батаҳқиқ, биладиган қавм­лар учун оятларни муфассал баён қилиб қўйганмиз» (97-оят).

Ҳа, Аллоҳ таоло фақат биладиган, ибрат оладиган, тафаккур қиладиган қавмлар учун ҳар бир оятларни батафсил баён қилмоқда. Тафаккур юритмаймизми?

Ушбу ояти карималар орқали дунё осмонидаги юлдузлар бежизга яратилмаганлигини билиб олдик.

Улар:

1. Осмонимизни безаб, кечаларимизни ҳусункор қилади.

2. Қоронғу кечаларда бизга йўл ва манзил учун белги.

3. Малоикаларни гапларини ўғирлаш учун борган жинларни қувиб, ҳалок этади.

Худди шу маънода Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида бизларга уқтиради:

وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاء وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ۝

 «Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ» (16 – оят).

Бундай улкан ва ажойиб нарсалар, албатта, ўйин учун яратилмайди. Беҳудадан-беҳудага шунчалик уринишнинг кераги йўқ. Мақсад ўйин бўлса, шунга мосроқ нарса яратилар эди.

Ш.Сетираев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

2213 09:02 / 21.03.2020
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

3205 07:00 / 20.12.2018
Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Ибн Айёш Умар ибн Зарр ҳақида гапирса, ноўрин гапларни айтиб, уни ҳақорат қиларди. Бундан хабар топган Умар ибн Зарр бир куни давоми...

2407 09:01 / 17.11.2019
Бугунги кунга келиб таълим олиш жойи бўлмиш университетларга ўқиш учун ҳар қачонгиданда кўра талаб юқорилаб бораётганини бутун дунё бўйлаб кўриш қийин эмас. давоми...

2615 14:00 / 01.07.2022
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021