1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Умму Исмоил - Ҳожар онамиз (иккинчи мақола)

15:00 / 09.12.2020 5507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг раҳмати 

Ҳожар ўғилларининг олдига югуриб келдилар. Шу лаҳзада Аллоҳ онанинг ғамини еб Ўзининг раҳматидан насиб этди. Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни юборди. У зот қанотлари билан ерни урдилар. Ердан сизиб сув чиқа бошлади. Ҳожар онамиз сувни ичиб, Аллоҳга ҳамд айтдилар. Сувга қараб: «зумми зумми», дедилар, шундан булоқнинг номи Замзам бўлди. 

Она-бола сувдан ичдилар, юзларига табассум югурди. Бу Аллоҳнинг она-болага раҳмати эди! Ҳожар онамизнинг сув қидириб югуришлари то қиёматгача келадиган одамларга шиор бўлиб қолди. Бақара сурасининг 158-оятида Аллоҳ таоло хабар беради: 

إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِن شَعَآئِرِ اللّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ۝

«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким Байтуллоҳни (тавоф қилиш билан) ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ Шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир». 

Она-бола бир қанча кун Зам-зам қудуғи олдида қолдилар. Булоқ атрофига қушлар учиб келишди. Бу ерда сув борлигини билиб, қабилалар ҳам етиб келдилар. Баъзилар бу ерда ўзларига маскан қилиб яшаб қолишди. Ёш Исмоил улардан араб тилини ўрганди. 

Катта имтиҳон 

Исмоил араблар орасида, Зам-зам ёнида улғая бошлади. Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари ва хотинларини кўргани келардилар. Бир куни Иброҳим алайҳиссалом туш кўрсалар, ўғиллари Исмоилни сўяётган эмишлар! Буни Ҳожар онамизга айтдилар. Ҳожар билдиларки, пайғамбарларнинг тушлари рост ва ваҳий бўлади. Бир неча вақт Ҳожар онамиз жим маюс юрдилар. Ўзлари ўзларига: «Ёлғиз ўғилларини қандай қилиб қўйга ўхшаб бўғизлайдилар?», дедилар. Лекин Хожар онамизнинг иймонлари комил иймон эди. «Агар Аллоҳ таоло шуни қазои қадар қилган бўлса, сабр қиламан, Аллоҳнинг амрига итоат этаман, бор куч-қувватим билан бўйсунаман!» дедилар. 

Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоилга бу хабарни етказдилар. Исмоил шундай деди:

قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ سَتَجِدُنِي إِن شَاء اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِينَ۝

 «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Иншааллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан» (Вас-соффот сураси, 102-оят).

Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари билан саҳрога чиқдилар. Шайтон аввал Ҳожар онамизни васваса қилди: «Болангни сўйгани олиб кетяпти!» Сўнг Иброҳим алайҳиссаломни васваса қилди. У зот иккита тош олиб отдилар, Аллоҳдан паноҳ сўрадилар. Ўғиллари ҳам шундай қилди. Ҳаж амаллари бажарилгандан сўнг уч кун тош отиш шулардан мерос қолди.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VIНубувват хонадонига биринкетин бошқа оналаримиз ҳам кириб кела бошладилар. Уларнинг ҳар бирлари ўзларига яраша бир олам эдилар, десак, муболаға қилмаган давоми...

3285 12:30 / 12.02.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу давоми...

3165 13:19 / 14.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбаримиздир. У зот бизга ҳаёт сирларини ўргатдилар. Биз ҳақиқий ўлчовларни у зотдан билиб олдик. Ўзимиз яшаётган дунё давоми...

2966 10:54 / 03.02.2022
Умму Салама розияллоҳу анҳо оммавий ҳижратдан анча олдин ҳижрат қилиб, Мадинаи Мунавварада оилалари билан истиқомат қилишни бошладилар. Бу вақтда оила давоми...

5842 12:00 / 01.08.2019
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021