1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ресторандаги дарс

11:00 / 07.12.2020 3176 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши кекса отасини қимматбаҳо ресторанлардан бирига кечки овқатга олиб борди. Ота ёши катта киши бўлиб, қўли титрарди. Овқатланаётганда, таом ерга, кийимларига тўкиларди. Бу ҳолат ресторанда ўтирган барчанинг эътиборини тортди. Ўғил эса сокин бир ҳолда отасининг овқатланиб бўлишини кутди. Кейин отасини қўл ювадиган жойга олиб бориб, унинг қўлларини, оғзини, юзини ювди, кийимини тозалади. Сўнгра ўтирган жойларига келиб, оҳисталик билан у ерни тозалади. Шундан кейин овқат пулини тўлаб, ҳамманинг кўз ўнгида ресторандан чиқишди. Ота-бола машинага ўтирмоқчи бўлишганда, ресторандагилардан бири уларга етиб олди-да, отахоннинг бошидан, ўғлининг пешонасидан ўпди ва ўғилга қараб, «Жаноб, ресторанда ҳеч нарса қолдирмадингизми?» деб сўради. Ўғил «Йўқ» деди. Шунда бояги одам «Йўқ, сиз ресторандагилар учун ота-онага яхшилик қилиш борасида муҳим дарс қолдирдингиз» деди.

Афсуски, баъзилар отасини дўстларига кўрсатишга, «Шу менинг отам» дейишга уялади. Агар отасининг қўллари титраб турган бўлса, у билан бирор жойга боришга ийманади. Ваҳоланки, ўша ўғил туғилганида ҳаммадан кўпроқ хурсанд бўлган шу отаси эди. Элга ош бериб, ақиқасини қилган ҳам шу отаси эди. Ўғлининг бир ютуғига минг баробар кўпроқ севинган ҳам шу отаси эди. Бугун ўғил вояга етиб, қўлига озроқ пул тушиб, отасидан уялса, «Шу менинг отам» дейишга ор қилса-я!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا۝ وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا۝

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт». (Исро сураси, 23-24-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Қиёматда Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача яшаган инсонлар қайта тирилса, маҳшар майдонига қандай сиғадиЖавоб 1. Триллионлаб юлдузлар сиғадиган коинотни давоми...

4151 14:00 / 02.12.2018
12бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Инсон илм ўрганиши билганига қаноатланиб қолмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло дейди.Айтинг биладиган зотлар билан давоми...

1044 19:00 / 25.10.2020
Жамиятимизда мўминмусулмонлар амал қиладиган турли хил яхши хислатлар билан бирга зарарли хулқлар ҳам мавжуд. Мусулмон инсон доимо мақталган хислатларни қўлга давоми...

3092 11:40 / 19.07.2019
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

1305 11:00 / 24.10.2020