1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Йўқ, қулман, қулман!

08:00 / 29.11.2020 2584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишр ўйин-кулги қилиб юрган пайтлар эди. Ўртоқлари уникига келиб, ҳовлисида ичиб, кўнгилхушлик қилиб ўтиришган эди. Бир солиҳ киши (Мусо Козим ибн Жаъфар) ўша кўчадан ўтиб қолиб, эшикни тақиллатди. Ичкаридан бир жория чиққан эди, «Бу уйнинг хўжайини ҳурми ёки қулми?» деб сўради. Жория ҳайрон бўлиб, «Ҳамма танийдиган Бишр-ку, албатта ҳур-да», деб жавоб берди. Солиҳ киши: «Тўғри ҳур бўлса керак. Агар қул бўлганида, хожасидан қўрқиб бундай ўйин-кулги ва дабдабани йиғиштирган бўларди», деди-да, йўлида давом этди. Бишр жория билан солиҳ зотнинг суҳбатини эшитиб қолиб, ялангоёқ, эгнига кийим киймаганига ҳам қарамай, жонҳолатда дарвоза томон югурди. У ҳаллослаб чиққанида солиҳ зот кетиб бўлган эди. Бишр жорияга: «Ҳозир келган ким эди? У билан нималарни гаплашдинг?» деди. Жория бўлган гапни айтиб берди. Бишр: «У киши қайси тарафга кетди?» деди. Жория у кетган томонга ишора қилди. Бишр шу томонга югуриб кетди. Ниҳоят, унинг ортидан етиб олди-да, «Хожам, эшик олдида тўхтаб, жория билан гаплашган сизми?» деб сўради. «Ҳа», деган жавобни эшитгач, ўша сўзларни яна такрорлашни сўради. У зот жорияга айтган гапларини қайта айтиб берди. Шунда Бишр юзини ерга қўйиб, «Йўқ, мен қулман, қулман!» деди ва ялангоёқ ҳолича боши оққан томонга кетди. Шу-шу доим ялангоёқ юрадиган бўлди. Ҳамма уни Бишр Ҳофий, яъни ялангоёқ Бишр дейдиган бўлди. Унга: «Нима учун оёқ кийим киймайсиз?» дейишса, «Роббим мени ҳидоят қилганида оёқяланг эдим. Энди ўлгунимча шу ҳолда бўламан», дерди.

 «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳишом Даствоийдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад вафот этганида шериклари унинг синглиси ҳузурига кириб, акаси ҳақида гапириб беришни сўрашди. У шундай давоми...

2303 08:00 / 10.01.2020
Закот масаласи қандай ҳал қилинадиАгар бугунги кунимиз эътибори билан оладиган бўлсак, ҳозир қуллар йўқ. Аммо уларнинг ўрнига мусулмон асирлар қўйилиши мумкин. давоми...

1731 15:00 / 21.05.2020
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларАбдураззоқ Маъмурдан, у Қатодадан ривоят қилади .Мадинада Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Анфол, Тавба, Раъд, Наҳл, Ҳаж, давоми...

8064 17:00 / 13.12.2020
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

2656 12:30 / 31.07.2019
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021