1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳомиланинг шаклланиш босқичлари ёхуд нутфа

17:00 / 28.11.2020 7480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло барча жонзотлар орасида инсонни мукаррам, гўзал суратли қилиб яратган. Албатта, ҳар биримиз она қорнида ҳомила бўлганмиз. То дунёга келгунимизга қадар бир қанча босқичлардан ўтганмиз. Эр-хотин яқинлик қилгач, эркакнинг уруғи аёлнинг тухум ҳужайраси билан қўшилади. Ана шу ондаги босқич нутфалик босқичи дейилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

ثُمَّ جَعَلْنَاهُ نُطْفَةً فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ۝

«Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик» (Муъминун сураси, 13-оят)

Нутфа нима? Луғат олимлари «нутфа» сўзини қуйидагича баён қилишган:

1. Бир томчи бўлса ҳам суюқлик бўлиб, эркак ва аёлдан чиққан суюқликка ишлатилади.

2. Шунингдек, нутфа эркак ва аёл сувларининг аралашган ҳолатига нисбатан ҳам ишлатилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّا خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن نُّطْفَةٍ أَمْشَاجٍ نَّبْتَلِيهِ فَجَعَلْنَاهُ سَمِيعًا بَصِيرًا۝

«Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик» (Инсон сураси, 2-оят).

Ушбу оятда ҳомиланинг босиб ўтадиган босқичларидан бири – аралаш нутфалик ҳолати баён этилмоқда. «Аралаш нутфа» деб таржима қилинган жумла оятда نطفة امشاج (нутфатин амшаажин) бўлиб келган.

Бу пайтда ҳомила сув каби суюқ томчи ҳолатида бўлади ва унинг сув каби оқма ҳаракатланиш хусусияти бор. Эмбриолог олимлар уни зигота деб аташади. Ушбу расмда зигота акс этган. Зигота сўзи сперма ва тухум ҳужайра қўшилиб, уруғланиш натижасида ҳосил бўлган суюқликка нисбатан ишлатилади.

Қуръони Карим ушбу суюқликни «нутфатин амшаажин» деб таъбир қилганига эътибор берайлик! Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик» оятидаги «аралаш нутфадан» жумласини «эркак ва аёл суви қўшилиб, аралашган сувдан» деб тафсир қилган эканлар. Қуръони Карим ишлатган калималарнинг нақадар аниқ, дақиқлигига қаранг!

Бу даврда бачадон деворига бластоциста ёпишади. Бу бир пуфакчадир. Расмда ўша пуфакча акс этган. Бластоциста уруғланган тухум ҳужайранинг майдаланиши жараёнида ҳосил бўладиган моруладан кейинги даври бўлиб, нутфа ҳам шунинг ичида бўлади. Бачадон деворига ёпишган пуфакча ичидаги нутфа оқувчанлик хусусиятини йўқотиб, алақа (зулуксимонлик, лахта қонлик) даври бошланади.

«Мана бу Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир» китоби асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кўрсатувда забардаст мусулмон олимлардан, асли геолог бўлган Зағлул Нажжор билан суҳбат бўлаётган эди. Бошловчи олимга Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Соат давоми...

12938 15:05 / 04.07.2020
Хурмо, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган мевасидир. Шу жумладан, хурмонинг фойдали жиҳатлари жуда кўп бўлиб, ушбу мақолада давоми...

4074 11:00 / 20.01.2021
Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски давоми...

4395 13:32 / 03.04.2024
Аввалги мақолада тафаккурнинг маъносини баён қилиб, тафаккур ҳақидаги оят ва уламоларнинг сўзларини келтирган эдик.Қушбалиқ ёки учувчи балиқни давоми...

2350 09:10 / 30.09.2021