1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақт тушунчаси

11:00 / 10.05.2022 6827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен «Вақтни тартибга солиш» деган иборани хато деб биламан. Чунки вақт ўзи тартибли: 60 сония – 1 минут, 60 минут – бир соат, 24 соат – бир кун ва ҳоказо. Баъзилар вақтни идора қилиш керак дейишади. Вақтни идора қилиб бўлмайди, вақт бизни идора қилади. Ахир 24 соатни 30 соатга чўза олмаймиз-ку! Менимча, ўзимизни идора қилиб, бажарадиган ишларимизни тартибга солишимиз тўғрироқ бўлса керак. Кўпчилик вақтни тартибга солиш деганда дам олмасдан, тинимсиз ўқиш ёки ишлаш деб тушунади. Йўқ, ундай эмас. 

Аслини олганда мусулмон киши дунёдаги энг тартибли, вақтдан энг унумли фойдаланадиган намунали инсон бўлиши лозим. Чунки у ҳар куни беш маҳал намозни белгиланган вақтда канда қилмай ўқийди. Йилнинг белгиланган ойида бир ой рўза тутади. Имкон топса, белгиланган вақтда ҳаж қилади ва ҳоказо. Биргина намознинг ўзи мусулмоннинг тартибли бўлиши, ҳамма ишларини ўз вақтида бажаришга одатланиши учун кифоя қилади деб ўйлайман.

Мусулмон одам ўзига кун тартиби қилиб, кун мобайнида қиладиган ишларини режалаштириб олиши керак. Бирламчи ва иккиламчи ишларни ажратиб олиши, режалаштирган ишларига муносиб вақт танлаши, тоқатидан ташқари вазифаларни ўзига юклаб олмаслиги керак. Кўпчилик «Фалон нарсага вақтингиз борми?» дейишади. Мен табассум қилиб, «Ўзи вақтим йўғ-у, лекин кун тартибимга киритиб, вақт ажратаман», дейман. Салаф уламоларимизнинг машҳур гапи бор: «Вақт – қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесади».

Вақтнинг қадрига етайлик, азизлар!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У ер юзида қирқ кун туради. Аммо бу қирқ кун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаганларидек, бизнинг қирқ кунимиз каби эмас.....Биз сўрадик .Эй Расулуллоҳ давоми...

7440 17:10 / 17.02.2019
Мансур айтади .Бир киши Абу Язид Бистомийнинг олдига келиб, .Менга насиҳат қилинг,, деди. У .Осмонга қара, деди. У осмонга қараган эди, .Бу осмонни ким яратганини давоми...

2375 08:00 / 17.05.2020
Бир киши Абдулмалик ибн Марвонга .Сизни хурсанд қиладиган бир гап айтмоқчиман,, деди. Абдулмалик ибн Марвон .Тўхта, мени мақтама, маддоҳлик қилма, чунки кимлигимни давоми...

2102 08:00 / 15.07.2020
25бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларҲишом ибн Урва отасидан, отаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади quotОиша онамиз айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

5004 15:00 / 01.02.2021
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021