1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма учинчи мақола)

17:00 / 23.11.2020 2233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зино ва фаҳш масаласини баҳс қилиш чоғимизда бу мавзуга доир Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ва олимларимизнинг айтганларини келтириш билан бирга зино ва фаҳшга йўлиққан, ушбу жирканч йўлга кириб чиққан ёки киргач чиқа олмаётган инсонларнинг ҳаётларини, афсусларини ва юракдан чиққан сўзларини ҳам келтиришни мақсад қилган эдик.

Маълумки, бу кўчага қадам қўйганлар кўп, аммо уларни топиб суҳбатлашиш, ичларидаги гапларни билиш ва қалбларига бирданига кириб бориш мушкул иш. Шу сабабли бундай инсонлар билан касб тақозоси ила таниш бўлиши мумкин бўлган, Аллоҳни таниган бир дўстимизга мурожаат қилдик. Дўстимиз – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин – мақсадимизни дарров англади ва ўзининг Исломдан ҳам, замонавий илмлардан ҳам хабари бор гинеколог таниши бор эканлигини, у инсон бу мавзудан кўп хабари бор эканлигини, ҳатто шахсий тадқиқот ҳам ўтказиб кўрганлигини бизга билдирди.

Биз дўстимиз билан у кишининг олдиларига бордик ва кўп фойдали маълумотлар олдик. У киши тиббиёт ходими бўлганликлари учун бу йўлга кирганлар билан кўп суҳбатда бўлиб, уларнинг ёмон оқибатларга йўлиққанларини ҳаётий мисоллар ила сўзлаб бердилар.

Қуйида биз шу кишидан ва бошқа кишилардан эшитган маълумотларимиз ва ўқиган китобларимиз асосида зино ва фаҳш йўлига кирганларнинг қалбларидан чиққан сўларидан саралаб олинганларини ва уларнинг ҳолатига тушганларга Ислом тарафидан берилган жавобларни келтирамиз.

Зинокор эркак: «Ёшим 31да, 2та болам бор. Уйланганимдан кейин ҳаётим ўзгарди. Аёлим билан яхши чиқишар эдик. Аммо орадан бир неча йил ўтгач аёлимдан жинсий томондан қониқишим бўлмай қолди. Авваллари эътибор бермаган фаҳш нарсаларга эътиборли бўлиб қолдим. Бир марта бир ўртоғимнинг компьютерида фаҳш суратга олинган видеони кўриб фаҳшга талпинишим қаттиқ ортди. Ҳозир ўша кунга, ўша видеога ва ўша «ўртоғим»га лаънат айтишга ҳам тайёрман. Кейинроқ улфатлар даврасида ўтирганимда улардан бири «аёллар»га боришини айтди. Шунда: «Мени ҳам олиб бор», дея олмай гапни айлантирдим. У эса «хоҳласанг сени ҳам олиб бораман» деди ва эртасига телефон қилиб, чақириб, мени у ерга олиб борди. Шундай қилиб зино кўчасига кирдим. Мен зинонинг ёмон ишлигини билар эдим, аммо бундан ортиқча ҳеч нарса билмас эдим. Ҳозир эса зинонинг ҳаром эканлиги, охиратда унинг жазоси қаттиқ бўлишини биламан. Лекин…! Зинодан бир неча марта қайтишга жазм қилдим. Афсуски, бир қанча вақт ўтгач нафсим қўймай яна шу ишга қўл уриб қўймоқдаман. Бир тарафда аёлим, фарзандларим ва ота-онам олдида ичим эзилади.

Жавоб: Аввало сиз фаҳш ва зинонинг ва уларга олиб борувчи йўлларнинг мутлақо ҳаром эканлигини билмагансиз. Билмаганингиз эса сизнинг айбингиздир. Билганингизда балки ўртоғингизнинг компьютерида фаҳш бор видеони ҳам кўрмаган бўлар эдингиз. Сўзларингиздан ўша видео сизга катта таъсир қилганга ўхшайди. Шунингдек сиз фаҳш ишларни қилиб юрадиган, ўша ишларни гапириб юрадиган пасткаш одамлар билан улфат тутингансиз. Бундай одамлар билан улфат тутиниш ҳеч қачон яхшиликка олиб бормаган.

Сиз аёлингиздан қониқиш ҳосил қилмай қўйганингизда буни унинг ўзига айтишингиз, икковингиз ўзаро маслаҳатлашишингиз лозим эди. Энди ундай улфатлардан ажралиб чиқинг ва жинсий маданиятингизни ўзингиз ҳам, аёлингиз ҳам оширинглар.

Асосийси, Аллоҳга тавба қилинг ва нафсингизга қарши курашинг ва ўта иродали бўлинг. Нафсингизга қарши қаттиқ курашмаганингиз учун сиз зинога қайта-қайта қўл ураяпсиз. Ушбу кураш давомида тинмасдан Аллоҳдан нафсингизга қарши сабот сўранг.

Зинокор аёл: Мен у билан ижтимоий тармоқларда танишган эдим. Узоқ вақт ёзишиб юрдик. Аввалида дўст бўлиб бошланган нарса асталик билан бошқача тус ола бошлади. Бунинг сабаби кўчада уч ёки тўрт марта кўришганимиз деб ўйлайман. Бир куни ишдан қайтаётганимда у телефон қилиб уйида сув қувири ёрилгани ва ҳамма ер сув бўлиб кетганини айтди. Сўнгра уйига яқинроқда бўлсам кириб кўмаклашиб юборишимни илтимос қилди. Уйига бордим. Уйида бир ўзи эди. Сув қувири ёрилган бўлса ҳам сув унчалик тарқалмаган эди. Хуллас у менга тега бошлади мен ҳам ўзимни тўхтата олмадим…

Жавоб: Унинг уйига бораётганингизда ҳаёлингиз қаерда эди!? Ижтимоий тармоқлар орқали шаръий зарурат бўлмаса номаҳрамлар билан суҳбатлашиш ҳаром эканлигини билмасмидингиз? Ўзаро номаҳрам эркак ва аёл холи қолиши ҳаром эканлигини билмасмидингиз?

Сиз ҳозироқ ўша пасткаш эркак билан алоқангизни узишингиз, унинг қўнғироқларига жавоб бермаслигингиз шарт. Аллоҳга холис тавба қилинг ва нафақат фаҳшнинг ўзидан балки унга олиб борувчи йўллардан ҳам узоқда бўлинг.

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда саноқлари кўплигини кўриб уларга орқа ўгирманглар яъни, қўрқиб қочманглар. Кимки ўша давоми...

2254 11:12 / 08.06.2019
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, берган қарзларингизни бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилмангиз Аллоҳдан қўрқингиз Шунда шояд нажот топгайсиз, Оли давоми...

6079 16:20 / 04.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Шакшубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас, Зумар сураси, 3оят.Яъни, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоятига муваффақ давоми...

14381 18:00 / 08.07.2019
Ҳакимлардан бири айтади .Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган,. Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. давоми...

1777 15:11 / 09 январь