1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда ичкиликбозликка қарши антиқа усул жорий қилинди

12:00 / 21.11.2020 3178 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб Уэльсда спиртли ичимликлар таъсирида жиноят содир этганлар маълум вақт давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши тақиқланиб, махсус «ҳушёрлик ёрлиғи» тақиб юришга мажбур қилиниши мумкин. Бу ҳақда huquqiy axborot телеграм канали хабар берди. Қонун кейинги йил бошидан Англияда ҳам татбиқ қилинади.

Ёрлиқлар (биркалар) суд ҳукми билан ичкилик ичишдан маҳрум қилинган фуқароларни мунтазам назорат қилиш имконини беради. Янги технология кўмагида такрорий жиноят содир этилишининг олди олиниши мумкин.

Ёрлиқлар ҳар 30 дақиқада маҳкумдан ажралиб чиқаётган тер таркибидан унинг алкоголь истеъмол қилган-қилмаганини аниқлайди ва бу ҳақда текширувлар (Пробация) марказига хабар жўнатади.

Агар маҳкум белгиланган муддатда спиртли ичимлик ичгани аниқланса, суд ёки ваколатли органлар томонидан унга берилган жазо муддати узайтирилади. Алкоголга жиддий боғланиб қолган кишиларга нисбатан мажбурий даволаш чоралари олдингидек сақлаб қолинади.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда куч ишлатиш билан боғлиқ жиноятларнинг 39 фоизи бевосита ичкиликбозлик таъсирида содир этилади. Ана шундай хатти-ҳаракатлар оқибатида ҳар йили мамлакат ғазнасига 21 миллиард фунт-стерлинг миқдорида зиён етади.

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ЎМИнинг мажлислар залида юртимизда фаолият олиб бораётган диниймаърифий давоми...

3854 22:08 / 27.06.2018
Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотларининг навбатдаги партияси совға сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Тошкент давоми...

1752 15:18 / 10.06.2023
Қуръони Каримни ўрганиш, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, Аллоҳ таоло буюрганидек уни тиловат қилиш барча мўмин мусулмонларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.Бугун 6 давоми...

1846 20:16 / 06.01.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диниймаърифий ташкилотлар ва илмий марказлар давоми...

1424 14:09 / 23.10.2024