1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

101-боб. Ўзи еган нарсадан қулига ҳам едириш ҳақида

11:00 / 21.11.2020 1895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوصِي بِالْمَمْلُوكِينَ خَيْرًا، وَيَقُولُ: «أَطْعِمُوهُمْ مِمَّا تَأْكُلُونَ، وَأَلْبِسُوهُمْ مِنْ لَبُوسِكُمْ، وَلَا تُعَذِّبُوا خَلْقَ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ».

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мамлуклар ҳақида уларга яхшилик қилишни тавсия қилиб: «Ўзингиз еган нарсадан уларга ҳам едиринг, ўзингиз кийган нарсадан уларга ҳам кийдиринг, Аллоҳ азза ва жалла яратган одамзодни азобламанг», дер эдилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қўл остидаги кишиларга қилинадиган уч муомала ҳақида сўз бормоқда:

1. Ўзингиз еган нарсадан уларга ҳам едиринг.

Мусулмон уммати қул ва чўрилар, ходим ва ходималарига ўзи еган нарсадан едириш билан бошқалардан ажралиб турган. Бу иш бошқа миллатларда кўрилмаган.

2. Ўзингиз кийган нарсадан уларга ҳам кийдиринг.

Мусулмон уммати қул ва чўрилар, ходим ва ходималарига ўзи кийган нарсадан кийдириш билан бошқалардан ажралиб турган. Бу иш бошқа миллатларда кўрилмаган.

3. Аллоҳ азза ва жалла яратган одамзодни азобламанг.

Мусулмон уммати қул ва чўрилар, ходим ва ходималарни азобламаслик билан ҳам бошқалардан ажралиб турган. Бу иш бошқа миллатларда кўрилмаган.

Одоблар хазинаси китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
70. Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Жоҳилиятда садақа, қул озод қилиш ва силаи раҳм каби ибодат деб қилган нарсаларимга нима давоми...

2843 10:20 / 18.04.2019
. ,. . . ,. . ,. Мужоҳиддан ривоят қилинади .Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

1432 11:18 / 04.04.2025
3 ., ., ., . ,.3. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, дедилар..Кимга яхшилик давоми...

5348 11:00 / 07.10.2018
Отангизнинг сирларини асло бировларга айтманг. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша сири бўлади. У ташқаридан бировга билдирилмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам оилангиздаги давоми...

1720 12:15 / 19.07.2025